
Самарқанд шаҳрини Пастдарғом, Нуробод ва Самарқанд туманлари эвазига кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиш пайтида таъкидлаб ўтди.
Мазкур ташаббус бугунги кунда шаҳарда 600 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётганлиги боис олға сурилди, мавжуд турар-жой фонди ва инфратузилма эса тобора ўз имкониятлари чегарасига етиб келмоқда.
Президент янги микрорайонлар ва йўлдош-шаҳарларни қуриш борасидаги режалар ҳақида сўзлаб берди. Унинг фикрича, бу ҳудуднинг навбатдаги тараққиёт нуқтаси бўлади ва минглаб янги иш ўринларини яратиш имконини беради.
Мирзиёев шунингдек, масъул шахсларга ҳаракатдаги табиий қазилма конларининг муҳандислик-инфратузилма таъминотини ўрганиб чиқиш ҳамда замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш борасида топшириқ берди.
«Самарқанд вилоятида 120 руда бўлмаган қазилма конлар мавжуд, уларнинг 33 таси саноат томонидан ўзлаштирилмаган. Жумладан, 5,1 миллион кубометр керамзит ва декоратив тошлар, 200 минг тонна ферросилицийни қайта ишлашни йўлга қўйиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, саноат жиҳатдан қолоқ туманларни тараққий этиш ва «Ургут» эркин иқтисодий ҳудудининг Нуробод қисмини кенгайтириш борасида таклифлар илгари сурилди.
Президент вилоятнинг тўқимачилик корхоналари 37 минг тонна йигирилган ипни ишлаб чиқариш қувватига эга эканлигини, бироқ улардан ўз имконият чегарасидан тўлиқ фойдаланилмаётганини – бор-йўғи 48% қувватлари ишга солинганлигини таъкидлаб ўтди.
- Бу муносабат билан тўқимачилик саноати қувватлари даражасини, юқори қиймат қўшилган вилоятнинг 2 пахтачилик-тўқимачилик кластерларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди, - дейилади мамлакат раҳбарининг матбуот-хизмати хабарида.
Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги 217 қишлоқларда тарихий қадриятларга йўғрилган ҳунармандчилик соҳасини ташкил қилиш ва уларни тараққий этиш нуқталарини аниқлаш, сўнгра бу тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам сингдириш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Президентнинг айтишича, бу аҳолининг бандлигини таъминлаш имконини беради.
Йиғилиш давомида шунингдек, Каттақўрғон ва Нуробод туманларидаги 1,2 минг гектар лалми ва яйлов ерларни Каттақўрғон шаҳри аҳолисига бериш ва беш минг фуқарони иш билан таъминлаш борасидаги вазифалар қўйилди.