
2020 йилнинг август ойида Humans компанияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазирлигидан рўйҳатдан ўтгач, 19 августдан 15 сентябргача компания SIM-карта ва банк карталарига олдиндан буюртма олишни бошлайди.
Бутунжаҳон компьютер бозори биринчи кварталдаги пасайишдан тикланди
Canalys компанияси: бутунжаҳон шахсий компьютерлар бозори биринчи кварталда... →
«Аввалом бор, Humansнинг Ўзбекистондаги мавқеига аниқлик киритмоқчиман. Биз Ўзбекистондаги бешинчи уяли алоқа операторимиз. Биз Ўзбекистонда мобил алоқа айнан қандай бўлиши билан боғлиқ тасаввурни бутунлай ўзгартирамиз. Бунда Сиз ўзингизга қанча трафик кераклигини ўзингиз белгилашингиз мумкин: кам дақиқа, аммо кўп гигабайт ёки аксинча, кўп дақика ва кам гигабайтларни танлашингиз мумкин, трафик пакетидан бутунлай воз кечиб, уч, ўн ва ўттиз кунга чексиз трафикни улаш имконига эга бўласиз. Шунингдек, фойдаланувчилар мессенджерлар, ижтимоий тармоқлар, мусиқа иловалари ва видео-сервисларидан чексиз фойдаланишни сотиб олиш имконини берамиз. Масалан, 25 минг сўм эвазига бир ойга чексиз Инстаграм ва чексиз YouTubeни улаш мумкин бўлади» –дейди Humans асосчиси ва раҳбари Владимир Добрынин.
Карантин чекловлари ва офиснинг масофавий ишлаш тартиби лойиҳанинг муддатида ишга туширилишига таъсир қилгани боис, Humans пулли уяли алоқа оператори хизматлари ва банк карталаридан фойдаланиш сентябрь ойидан бошланади.
Humans банк картаси – VISA тўлов тизими ҳисобида ўзбек сўми мавжуд бўлган Ўзбекистондаги ягона карта туридир. Ушбу карта нафақат Ўзбекистоннинг барча дўконларида, балки хорижда ҳам тўловларни амалга ошириш учун қабул қилинади.
«HUMANS» МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган Humans компаниялар гуруҳига кириб, мазкур гуруҳда молия сектори, телекоммуникация, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларида технологик лойиҳаларни ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳалари орасида ишлар ва инсонларни қидириш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган HUMANS.net HP-tech платформаси мавжуд.
Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минскда жойлашган. 2020 йилнинг август ойидан бошлаб Humans – Ўзбекистондаги бешинчи уяли алоқа оператори айланди. 2020 йил июн ойида Humans гуруҳи Ўзбекистонда молиявий хизматлар, уяли алоқа операторлари хизматлари ва онлайн тўлов витриналарини бирлаштирган молиявий техник иловасининг биринчи версиясини тақдим этди.