Мамлакат кўпроқ валютага эга бўлиши мумкин. Олтин қийматининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиётига қанчалик таъсир кўрсатади

Сўнгги 2,5 йил давомида олтин импорт ҳамда экспорт ўртасидаги узилишнинг 30-40%ни қопларди

ФОТО: Sashkin / Shutterstock

Forbes.uz олдин ёзганидек, олтин қиймати унцияси учун $1935ни ташкил этди – бу мазкур металлнинг савдолар тарихидаги энг юқори баҳоси ҳисобланади. Олдинги мутлақ рекорд 2011 йил 6 сентябрда қайд этилган бўлиб, ўшанда олтиннинг унцияси $1920га тенг эди.

Олтин – Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти, мамлакат умумий экспортининг учдан бир қисмидан кўпроғини ташкил этади. Пандемия сабабли Ўзбекистон Россияга газ экспортини тўхтатди, Хитойга эса уч маротаба қисқартирди. Олтин экспорти эса аксинча ортиб бормоқда.

Asia Frontier Capital инвестицион компанияси аналитики Скотт Ошероффнинг фикрига кўра, олтин – бу иқтисодиётнинг асосий устунлиги. Товар жаҳон иқтисодиётидаги хавотирли вазият сабабли юқори талабга эга, шунингдек бунинг натижасида нархларнинг сезиларли равишда ошиши кутилмоқда, чунки давлатлар миллий валюталари қадрсизланишда давом этмоқда.

- Хорижий валютанинг ўзгарувчан курсига эга Ўзбекистон айирбошлаш қийматини беқарорлик даврида вақтинчалик олтин қазиб олиш орқали сақлаб туриши мумкин. Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда тўққизинчи ўринни эгаллайди, бу ерда сайёрамиздаги энг йирик олтин қазиб олувчи компаниялар – Навоий тоғ-металлургия комбинати ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати иш олиб боради. Ишлаб чиқаришнинг бир қисмини монетизация қилиш натижасида валюта заҳиралари февраль ойида $30 млрддан ошди (унинг $17,25 млрд олтинда бўлиб, ЯИМнинг 33%ни ташкил этади), Ўзбекистон иқтисодиётни ва сўмни қўллаб-қувватлашнинг кафолатли манбаига эга бўлади. Бу эса замонавий дунёнинг унчалик кўп мамлакатларида мавжуд эмас, - дея таъкидлади у.

Forbes.uz иқтисодиёт соҳаси мутахассиси билан олтиннинг ошган қиймати Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига инқироз шароитида қанчалик таъсир кўрсатиши борасида суҳбатлашди.

Олтин қўшимча валюта оқимини таъминлайди

Avesta Investment Group ҳамкори Карен Срапионовнинг фикрича, олтиннинг ошган қиймати мамлакатнинг ташқи савдо тақчиллиги мувозанатини унинг ички бозорларда сотилиши орқали самарали қоплаш имкониятини яратади, бу эса мамлакатга қўшимча валюта оқими кириб келишини таъминлайди.

- Сўнгги 2,5 йил ичида олтин импорт ва экспорт орасидаги тафовутнинг 30-40%ни қоплар эди. Қолган қисми эса жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари ва бошқа манбалар орқали тўлдириларди. Шунга мувофиқ, олтин қиймати ошадиган бўлсагина давлат уни сотиш орқали кўпроқ валютага эга бўлиши мумкин, - дея таъкидлади эксперт. – Ўз навбатида бу олтинни амалдаги ҳажмда камроқ сотиш имконини беради. 2019 йилда мамлакат заҳирасидаги олтин ҳажми 11,4 млндан 10,8 млн унциягача қисқарган бўлса, 2020 йилнинг биринчи ярмида бу рақам эҳтимол унинг қиймати кўтарилиши эвазига 0,2 млн унцияга ошди.

Марказий Банк ва Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига асосланган тахминий ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон йилнинг биринчи ярмида деярли 1,28 млн унция олтинни $2,12 млрд эвазига сотган, ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 1,6 млн унция $2,07 млрдга сотилган кўринишда эди.

- Демак, қиймат 1,4%га ошган бир пайтда сотилган олтин ҳажми 20%дан кўпроққа қисқарган, - дея эътибор берди суҳбатдошимиз.

Унинг таъкидлашича, олтин сотувидан тушадиган даромад кўпроқ аниқ лойиҳаларга эмас, Марказий Банк томонидан ички валюта бозори фаолият юритишини таъминлаш учун ишлатилади:

- 2020 йилнинг биринчи ярмида $8,12 млрдга тенг бўлган умумий валюта эҳтиёжининг деярли 42,8% компаниялар, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳамда жалб этилган хориж кредитлари эвазига таъминланди, қолгани ички бозорда харид қилинди. Марказий Банк бу мақсадлар учун деярли $2,2 млрд сарфлади, олтин экспорти эса $2,12 млрдни ташкил этди.

Йирик олтин заҳиралари иқтисодиётга туртки бериши мумкин

- Харажатлар эҳтиёжини тушунмасдан ва мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашни билмасдан туриб бирор нарсани башорат қилиш мушкул. Бироқ олтин қийматининг ошиб бориши – бу масаланинг ечимини топишда сезиларли устунлик бўлиб, вазиятни енгиллаштириш имконини беради.

Срапионовнинг фикрича, олтиннинг тўғридан-тўғри сотувидан ташқари унинг йирик заҳиралари ва ишлаб чиқаришнинг ошиши хориждан қўшимча қарзларни жалб этиш имкониятини таъминлайди, бу иқтисодиётни тўғри ва фойдали рағбатлантиришнинг манбаи бўлиши мумкин.

- Бундай ўзлаштирмалар бўйича фоиз ставкалари одатда 5%дан камроқни, кўпинча 1-3%ни ташкил этади, бу пайтда олтин қиймати фақатгина биринчи ярим йилликда 17% атрофида кўтарилди. «Арзон» кредитни сарфлаш «қиммат» олтинни уни қоплаш мақсадида кейинчалик арзонроқ нархда сотишдан кўра фойдалидир.

 

Мутахассиснинг айтишича, олтин валютаси заҳираларини камайтириш ва суверен облигацияларга сармоя киритиш тизими ҳақида Марказий Банк раҳбари Мамаризо Нурмуратовнинг фикрлари ҳозирги пандемия шароити туфайли қайта кўриб чиқилишига эҳтиёж сезиши мумкин.

- Эҳтимол эълон қилинган пайтда бу стратегия ўзини оқлаган бўлиши мумкин, чунки у COVID-19 пандемияси бошланиши ва олтин қийматининг фаол ошишига қадар амалга оширилган эди. Балки, бугунги кунда қимматбаҳо металл нархининг фаол ўсиши сабабли уни қайта кўриб чиқиш керакдир, - дея таъкидлади маърузачи. – Шу билан бирга бу фикр ҳозирги кунга қадар амалда қўлланмаяпти – 2,5 йил ичида олтин валюта заҳираларидаги олтиннинг улуши 46,4%дан 60,3%гача (2020 йилнинг биринчи ярмидаги 56%дан 60,3%гача) ва заҳиралар ҳажми хорижий валютада $13,8 млрддан $12,5 млрдга камайди ва биринчи ярим йилликда деярли ўзгаришсиз қолди.  

 

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
425 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить