Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил ўсмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ишбилармонлик фаоллиги индексини тақдим этди

ФОТО: Баходир Саидов / Forbes Uzbekistan

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил июнь ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил май ойига нисбатан – 1068 бирликни (ўсиш – 6,8%);
  • 2019 йилнинг июнь ойига нисбатан – 940 бирликни (пасайиш – 6,0%).

Жорий йилнинг июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан мўтадил даражада ошди. Иқтисодиётда Ишбилармонлик фаоллиги ўтган ойдаги каби ўсишни давом эттирмоқда. Шу билан бирга ИФИ кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан паст даражада қолмоқда.

1 расм. 2020 йилнинг июнь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 6,8% га ошган

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 6,8% га мўтадил равишда ўсиб, 1068 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 0,4% га ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8% га ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 5,8% га камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 3,9 баробарга ошган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори кўрсаткич қайд этилган

2020 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг 9 та ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси (37,1%), Навоий (35,0%), Тошкент (35,3%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,4%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шунингдек, Сурхондарё (16,8%), Хоразм (11,1%), Жиззах (9,6%), Қашқадарё (9,0%) ва Андижон (5,6%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

2 расм. 2020 йил июнь ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

Банк ҳисоб варақалари бўйича операциялар

 

2020 йил июнь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 071,7 мингтани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 15,9 минг транзакцияга (0,4%) кўпайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,6% га камайиш кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида коронавирус пандемияси ҳозирги кунда ҳам тадбиркорларнинг ишбилармонлик фаоллигига салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида банклараро тўлов операциялари сони бўйича юқори кўрсаткич қайд этилди

2020 йил июнда Тошкент шаҳри (+9,7%), Сирдарё (+5,1%) ва Самарқанд (+2,6%) вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан пасайган. Сезиларли даражадаги пасайиш Жиззах (- 20,3%), Навоий (- 15,1%), Сурхондарё (- 13,7%) ва Хоразм (- 13,4%) вилоятларида кузатилган.

Товар-хом ашё биржасидаги фаоллик

2020 йилнинг июнь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,942 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 5,8% га пасайди. Ушбу компонентнинг пасайиши ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг 21,7% га пасайганлиги билан боғлиқ.

Июнь ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 26 525 та битим имзоланган бўлиб, май ойига (24 082) нисбатан 2 443 та битмга (10,1 фоизга) кўпайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил июнь ойида 4 591,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 37,8% га ошган.

Хўжалик юритувчи субъeктларнинг фаоллиги

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил июнь ойида 1,0081 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8% га ошган.

2020 йил июнь ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 8 154 тага кўпайиб, 472 454 тани (2020 йилнинг май ойида 464 300 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 53 тага камайган.

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 370 358 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 7 775 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 98 655 тадан 99 087 тагача (432 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 009 тани ташкил этиб, 2020 йил май ойига нисбатан 53 тага камайган.

Брендларни рўйҳатга олиш

2020 йил июнь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 3,9286 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 3,9 баробарга ошган. Жорий йилнинг июнь ойида юридик шахслар томонидан 165 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
193 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить