Пандемия инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига тўсқинлик қилаяпти

Пандемия вақтида инвестиция активларининг $540 млрдга камайиши сўнгги беш йил ичида энг катта кўрсаткич бўлади

ФОТО: Song_about_summer / shutterstock

Хорижий инвестициялар турғунлиги навбатдаги икки йилда глобал иқтисодиётнинг асосий ғоясига айланади. Инвестиция активларининг $540 млрдга камайиши сўнгги беш йил ичида энг катта кўрсаткич бўлади. Чет эл капиталини жалб қилишда мамлакатлар аллақачон салбий динамикага эга бўлишаяпти.

Инқироз марказида

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) «Жаҳон инвестициялари-2020» ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатда сўнгги беш йил ичидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг 2022 йилгача умумлаштирилган башорати келтирилган.

UNCTAD таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2020 ва 2021 йиллар якунлари бўйича жаҳонда тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 40%га ёки $1,5 трлндан $1 трлнгача камаяди. Мутахассислар март ойларидаёк ўз ҳисоботларида бошқа рақамларни келтиришган – минус 5-15%. Энди эса пандемия ва карантин бу рақамларга сезиларли ўзгартиришлар киритди.   

Ўсиш жуда секин бўлади

Янги башоратлар жаҳон миқёсидаги инвестициялар оқимининг катта қисмини ташкил этувчи беш мингдан ортиқ трансмиллий компанияларнинг яқинда ўтказилган тадқиқотлари асосида келтирилди. Кейинги икки йил ичида ушбу корпорацияларнинг кутилаётган даромади 40%га пасайтирилган ҳолда қайта кўриб чиқилган. Аммо янги сармоялар учун айнан реинвестицион даромад асос бўлиб хизмат қилади.

Сармоялар ҳажмининг деярли ярмига қисқариши аслида тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори $1 трлнга тенг бўлган 15 йил аввалги кўрсаткичларга қайтишини англатади. Халқаро мутахассислар фақат икки йилдан сўнг бу борада ижобий динамикага қайтиш мумкинлигини башорат қилишмоқда. Аммо улар ўсиш жуда секин бўлади деб ҳисоблашади.

- Пандемия инвестициялар бозорига жиддий зарба берди. Кўплаб мамлакатларда карантин чора-тадбирлари мавжуд инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни сезиларли даражада секинлаштирди. Чуқур иқтисодий инқироз эҳтимоли эса келажакда трансмиллий корпорацияларга янги режаларини қайта кўриб чиқишларига олиб келиши мумкин, - дейилади БМТ ҳисоботида.

Жаҳон статистикаси шуни кўрсатадики, 2020 йилнинг биринчи чорагида трансҳудудий туташувлар миқдори (2019 йилги кўрсаткичларга нисбатан минус 53%) сезиларли даражада камайган. Ҳатто аксарият ривожланган мамлакатлар учун ҳам бу борадаги башоратлар қувонарли эмас: Европага инвестициялар оқими 30-45%га камайса, АҚШда бу кўрсаткич 35%га пасаяди.

Хақиқий ҳажмлар қанча?

Таҳлилчилар фикрига кўра, ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар ривожланган давлатлар сингари жиддий зарар кўришади. Бунинг сабаблари – хом-ашё секторининг заифлашуви, таъминот занжиридаги узилишлар, глобал иқтисодиётни диверсификация қилишдаги муаммолар. 

Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги тўғридан-тўғри сармоялар ҳажми ўртача 38%га қисқаради. Табиий ресурсларга асосланган истиқболли лойиҳаларда бу кўрсаткич пасайиш томонга ўзгармокда. Агар 2019 йилда ўтиш даври иқтисодиёти мавжуд бўлган мамлакатларга $55 млрдга тенг сармоя жалб этилган бўлса, 2020-2021 йилларда тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори $30-40 млрдга қисқаради.    

Тизимни қайта шакллантириш

UNCTAD аналитикларининг таъкидлашича, хорижий капиталнинг башорат қилинган эмас, реал миқдори ҳар бир мамлакат инвестиция сиёсатининг индивидуал ривожланишига боғлиқ бўлади. Сўнгги йиллардаги салбий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда 50дан ортиқ мамлакатлар аллақачон инвестиция муҳитини яхшилаш ва хорижий капиталга салбий таъсирларни юмшатиш бўйича чораларни кўришмоқда. Шу билан биргаликда баъзи мамлакатлар аксинча, бу борадаги камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида стратегик соҳалар учун инвестицион лойиҳаларнинг қатъий танлов чораларини янада кучайтиришди.

Инқирозга муносиб жавоб

Маблағларнинг салмоқли оқими, тўғридан-тўғри инвестициялар учун юқори рақобат халқаро даражадаги ишлаб чиқаришга сезиларли таъсир қилиши мумкин. Кўплаб мамлакатлар учун пандемиядан кейинги даврга ўтиш ҳам янги муаммоларни келтириб чиқаради, айни дамда янги имкониятларни ҳам тақдим этади. Робототехникадан фойдаланган ҳолда автоматлаштириш, таъминот занжирининг рақамлаштириш тизими кенгайтирилиши ва 3D тамойилларига кўра илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда қўшимча ишлаб чиқариш – ривожланишнинг муҳим йўналишлари бўлиб хизмат қилади.

Бошқача қилиб айтганда, сармоядорлар ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат харажатларини тежаш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш, барқарорликни таъминлаш занжирларини янада мустаҳкамлаш учун қайси жой қулай бўлса, ўша ерга боришади. Мазкур ғоялар COVID-19 натижасида келиб чиққан инқирозга муносиб жавоб бўлиши керак.

«Янги сценарий»

UNCTAD инвестициялар ва тадбиркорлик бўйича директори ўринбосари Жеймс Жаннинг халқаро ташкилот баёнотида сўзлаган нутқида келтирилишича, «янги сценарий эҳтимол ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва хизматларни ривожлантириш ва иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш учун тараққиёт стратегиясини қайта йўналтиришни ҳам ўз ичига олади».  

Ҳисобот муаллифлари сармояларнинг асосий йўналиши рақамлаштириш ва экологик жиҳатдан такомиллаштириш қайта индустриализация зарурати томон олиб боради, деб ҳисоблашади. Хорижий сармоялар кўпроқ жалб этилишини истаган мамлакатлар ўз саноатидаги технологик зиддиятларни енгиб ўтишга мажбур бўлишади ва бу биринчи навбатда ишлаб чиқариш тараққиётига олиб келади. 

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
490 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить