Жаҳон иқтисодиёти қанчага қисқаради?

Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти жаҳон иқтисодиётининг пандемиянинг иккинчи тўлқини эҳтимоли билан ҳисоблаб чиқилган ўзининг янгиланган башоратини эълон қилди

ФОТО: Баходир Саидов/Forbes.uz

Жаҳон иқтисодиёти ҳатто пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳозирча йўқлиги боис ва янги чекловларсиз ҳам 2020 йилда 6%га қисқаради. Такрорий тўлқин авж оладиган тақдирда эса бу рақам 7,6%га етади. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг янгиланган башоратида айнан шундай кўрсаткичлар келтирилди. Евро ҳудудида бу кўрсаткич 9%дан кўпроққа қисқариши кутилаётган бўлса, АҚШда иқтисодиёт ЯИМнинг 8,5%, Россияда эса 8%га камайиши кутилмоқда.

Келгуси йилда ИҲТТ жаҳон иқтисодиёти пандемиянинг иккинчи тўлқини рўй бермайдиган тақдирда 5,2%га ўсишини тахмин қилди. Акс ҳолда глобал ЯИМ фақатгина 2,8%га ошиши мумкин. Ташкилот асосий таваккал омиллари сифатида айниқса аҳолининг кам таъминланган қатламлари орасида бандлик даражасининг тушиб кетиши, қарздорлик юкининг ошиб бораётганлиги, шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар молиявий бозорларида статистик кўрсаткичлар ўзгарувчанлиги ошаётанлигини кўрсатган.

Энг позитив сценарий бўйича яққол тушиш евро ҳудудида (минус 9,1%) ва Буюк Британияда (минус 11,5%) кузатилади. ИҲТТ башоратига кўра, Германия ЯИМ 6,6%га, Францияда 11,4%га ва Италияда 11,3%га қисқаради. АҚШда тушиш 7,3%ни ташкил этади. Коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини пайдо бўладиган тақдирда евро ҳудудида 11,5%га, Буюк Британияда 14%га етади. АҚШда бу 8,5%га, Германияда 8,8%га, Италияда 14% ва Францияда 14,1%ни ташкил қилади.

ИҲТТ Россияда 2020 йилда ЯИМ 8%га тушишини кутаяпти, эпидемиянинг иккинчи тўлқини авж оладиган бўлса бу кўрсаткич 10%га етишини тахмин қилди. Ташкилот 2021 йилда Россияда иқтисодиёт 6%га ошишини, коронавирус иккинчи тўлқини рўй берадиган тақдирда эса 4,9%га ошишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, мамлакат иқтисодиёт вазирлигининг расмий башорати бўйича, РФда 2020 йилда ЯИМ 5%га тушади, 2021 йилда эса 2,8%га кўтарилади. Россия банки мамлакат иқтисодиётининг 4-6% диапазонда тушишини билдирган. Росстат маълумоти бўйича мамлакат иқтисодиёти биринчи кварталда 1,6%га ўсиши тахмин қилинган.

Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг мазкур башорати йирик халқаро ташкилотлар орасида энг умидсизи бўлиб турибди. Маълумки, Бутунжаҳон банки 8 июнь куни жаҳон иқтисодиётининг жорий йилда 5,2%га пасайишини кутган бўлса, 2021 йилда глобал ЯИМ 4,2%га ошишини башорат қилган. Халқаро Валюта Жамғармаси йил бошидан буён жаҳон иқтисодиёти 3%га тушишини маълум қилган бўлса, апрель ойидан сўнг бу борадаги маълумотларини ҳали янгиламаган. Шунингдек, агентлик рейтингларида энг кам тушиш даражаси Fitch томонидан қайд этилган – 4,6%га, 2021 йилда эса бу кўрсаткич 5,1%га ошиши башорат қилинган.   

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
261 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить