Европа Марказий Банки раҳбари: Пандемия таъсирида глобал иқтисодиёт кескин ўзгаради

Европа Марказий Банки раҳбари Кристин Лагарднинг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси глобал иқтисодиётга кескин ўзгартиришлар олиб киради

Кристин Лагард
ФОТО: Мария Гордеева
Кристин Лагард

Унинг фикрича, ўзгаришлар биринчи навбатда саноат ва ишлаб чиқариш, сўнгра меҳнат бозори ҳамда савдо-сотиқ соҳаларида рўй беради.

- Ҳозирги эпидемиологик вазият аллақачон дунё иқтисодиётида содир бўлган ўзгаришлар жараёнини янада кучайтиради. Бу эса ўз навбатида бутун иқтисодий тизимнинг янада ўзгаришига олиб келади, - деди Кристин Лагард Франциянинг жанубидаги Экс-ан-Прованс шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форум пайтида. Форум видеоконференция тартибида ўтказилди.

Кристиан Лагарднинг айтишича, пандемия сабабли ўзгаришлар суръати тезлашади, бу эса кўпроқ экологик ва барқарор турмуш тарзи шаклланишига олиб келади ва меҳнатнинг табиати ҳам ўзгаради. Ривожланган мамлакатларда рақамли технологиялардан фойдаланиш, хусусан хизмат кўрсатиш соҳасида кенгаяди ва саноатда автоматлаштириш қўлами ошади.

- Биз бошимиздан кечираётган воқеликлар қайта ўзгаришлар жараёнини тезлаштиради ва у эҳтимол ҳаётимизга янада экологик ва барқарор турмуш тарзини олиб киради. Бу айниқса ривожланган мамлакатларда барча ҳақ тўланадиган ишчилар учун меҳнат табиати ўзгаришига олиб келади. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланиш, саноатда автоматлаштириш қўламининг ошишига сабаб бўлади, - дея фикрини якунлади ЕМБ раҳбари.

Европа Марказий Банки раҳбари пандемия таъминот тизимларининг 35%га қисқаришига ва саноатдаги автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш кўрсаткичларининг 70-75%га ошишига олиб келишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Интернет савдо ҳажмининг ўсиши анъанавий савдонинг зарарига янада кучаяди.

У Европанинг давом этаётган ўзгаришлардан самарали фойдаланишга имкон берадиган мустаҳкам ўринларга эга эканлигига ишонч билдирди. Ушбу омиллар орасида «Кўҳна қитъа»да «дунёдаги энг кучли», яъни ресурсларнинг янгиланишига асосланган ёпиқ циклдаги иқтисодиётнинг мавжудлигини айтиб ўтиш жоиз. У Европанинг яшил инновациялар бўйича дунёда етакчилик қилаётганлигини ҳам таъкидлади. Шунингдек, «Яшил облигациялар», яъни атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган лойиҳаларга маблағ тўплаш учун чиқарилган қарз мажбуриятлари эмиссияси аксарият ҳолларда евровалютада амалга оширилишини эътироф этди. Шу билан бирга Кристин Лагард ушбу омиллар етарли эмаслигини ва доимий равишда ўзгариб турадиган бу соҳада молиявий ресурслар йўналишини сафарбар этадиган бундай иқтисодий сиёсат учун замин яратиш зарурлигини айтиб ўтди.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
440 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить