ЕРТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 1,5%-гача пасайишини башорат қилди

Айни дамда Ўзбекистон ЯИМ пасайиш эмас, аксинча ўсишда давом этаётган мамлакатлар қаторида бўлади

ФОТО: Steve Buissinne / Pixabay

Европа реконструкция ва тараққиёт банки ўзининг янги ҳисоботида кичик мустасносиз (Ўзбекистон, Туркманистон ва Мисрдан ташқари) деярли барча ҳамкор мамлакатларда иқтисодиёт пасайишини башорат қилаяпти.

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 1,5%гача камаяди (2019 йилда бу кўрсаткич 5,6%га тенг эди). Аммо 2021 йилда ЕРТБ башоратларига кўра иқтисодиёт ўсиши экспорт тикланиши ва ички талаб ўсишидан келиб чиқиб 6,5%гача тезлашади.

Ҳисоботда айтилишича, йилнинг дастлабки чорагида ЯИМ 4,1%га ошди, бироқ у эҳтимол иккинчи кварталда карантин тадбирлари таъсири янада кўпроқ билина бошланган бир дамда пасайишни бошлайди.

Экспорт ҳажми йилнинг биринчи уч ойи (ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда) ичида Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан фарқли товарлар хилма-хиллиги ва махсулотлар бозори кенглигига қарамай 11%га камайди. Маҳсулотлар экспорти 2019 йилги барча экспортнинг деярли 50%ни ташкил этди. Товар экспортининг ярмидан кўпроғи - Ўзбекистоннинг мушкул даврлардаги табиий тўсиғи саналадиган олтинга тўғри келди.

Таҳлилчилар Хитой 2019 йилда Ўзбекистон учун асосий махсулот бозори бўлганлигини таъкидлашди, аммо унинг умумий экспортдаги ҳажми бор-йўғи 14%ни (асосан газ экспорти) ташкил этган.

Хусусий сектор учун кредит таъминоти (2019 йил декабрда ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 26%ни ташкил этди) бизнес кредитларни қайтариш хусусиятини йўқотиш эҳтимоли катта бўлган бундай жиддий иқтисодий муаммолар даврида заифлик нуқтаси бўлиши мумкин.

Россиядан пул ўтказмалари (Ўзбекистон ЯИМнинг 8%ни ташкил этади) камаяди, бундан айниқса аҳолининг кам таъминланган қатламлари зарар кўради. Бундан ташқари ЯИМ 6%ни ташкил этадиган туризм ва меҳмонхона хизмати коронавирус туфайли инқироз энг кўп кузатилган соҳалар қаторига киради.

ЕРТБга аъзо ҳамкор мамлакатларда иқтисодий пасайиш ўртача 3,5% даражада бўлади. Ижтимоий масофалашиш бўйича чора-тадбирлар кутилгандан кўра қанчалик узоқ вақт қўлланилса, турғунлик шунчалик салбий томонга ўзгаради ва кўрсаткичлар эҳтимол 2019 йилги даражагача бир неча йил давомида ўсмаслиги мумкин.

Марказий Осиёда иқтисодий йўқотишлар ўртача 1,2%ни ташкил қилади, бироқ 2021 йилда кўрсаткичлар 5,8%гача тикланади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодиётга салмоіли ёрдамни таъминлаш учун мавжуд имкониятларини ишга солишмоқда. Аммо Қирғизистон, Мўғулистон ва Тожикистон сезиларли даражадаги чекланган молиявий имкониятлар ва йирик қарздорликлар боис зарар кўришади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон каби нефть ва газ экспортёрлари карантин чораларининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш учун салмоқли молиявий устунлик ва халқаро маблағларга таянишларига қарамай, энергетик хом-ашёларга талаб тушиб кетиши барибир ушбу мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

Forbes.uz аввал ёзганидек, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ЯИМ жорий йилда 1,8%га ва 2021 йилда 7%га ўсишини башорат қилганди. Бутунжаҳон банки эса Ўзбекистон иқтисодиёти пандемия сабабли 1,6%га пасайишини, бироқ 2021 йилда 6,5% даражада ўсиш суръатига қайтишини билдирган.

Осиё тараққиёт банкининг башорати – 2020 йилда ЯИМ 4,7%, 2021 йилда эса 5,8% даражага ошади.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
466 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить