Глобал исиш қолдирилди. Пандемия иссиқхона таъсирини тўхтатди

Умумий карантин ва ўз-ўзини яккалаш туфайли турли мамлакатлар олимлари биринчи марта инсоният ўз фаолиятини тўхтатадиган тақдирда табиат ва иқлим қай тарзда ўзгаришини кузатишди

 

ФОТО: Tumisu / Pixabay

Париж келишувлари вазифаларига кутилмаганда эришилди

Ишлаб чиқариш тўхтаб қолди, нефть ва кўмирга бўлган талаб пасайди, йўл ҳаракатлари кескин камайди, авиақатновлар чекланди. Буларнинг барчаси асосий иссиқхона газлари – углерод диоксиди чиқиндиларини сезиларли даражада камайтирди. Дар ин бора РИА Новости менависад.

Дэйвисдаги Калифорния университети йўл экологияси марказининг ҳисоботида таъкидланишича, АҚШда ўз-ўзини яккалаш тартиби жорий қилингач, турли штатларда автомобилларнинг умумий кундалик юриши 60-80 фоизга камайди. Ёқилғи сотуви ҳамда мос равишда Co2 чиқиндилари ҳам деярли шу даражага етди. 1 мартдан 14 апрелгача бу кўрсаткич 71 фоизга камайди, бу йилига тўрт фоизга тенгдир. Бу иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун талаб қилинадиган кўпроқ эканлигига далолат.

Халқаро Энергетика агентлиги (IEA) томонидан COVID-19 пандемиясининг энергия бозорига таъсири бўйича олиб борган умумий тадқиқотида жорий йилда Co2 чиқиндилари рекорд саккиз фоизга пасайганлиги таъкидланди. Айни дамда Париж келишувларининг энг асосий мақсади – бу асрда глобал ҳароратни Цельсий бўйича 1,5 даражада сақлаб туриш учун БМТ йиллик кўрсаткични 7,6 фоизгача камайишига эришилиши кераклигига даъват этаяпти.

Демак, бундан бутун инсоният сайёра иқлимини сақлаб қолиш учун йил давомида бир неча ҳафтага карантинда бўлиш кифоя эканлиги ҳақидаги фикр келиб чиқади.

Хитой ва Европа узра мусаффо осмон

Барчамизга маълумки, дунёдаги энг ноқулай экологик вазиятларидан бири хукм сураётган Хитойда ишлаб чиқариш корхоналарининг тўхтаб қолганлиги айниқса сезиларли бўлди.

Энергетика ва тоза ҳаво тадқиқотлари бўйича тадқиқотлар Маркази (CREA) маълумотларига кўра, 23 январдан бошлаб, яъни коронавирус тарқалишининг олдини олиш борасида чора-тадбирлар кўрила бошлагач икки ҳафта давомида мамлакатнинг олтита йирик электростанцияларида кўмир истеъмоли 40 фоизга, карбонат ангидрид чиқиндилари - 25 фоизга, деярли 100 миллион тоннага камайди. Бу айнан шу даврда умумий кўрсаткичларнинг олти фоизи ёки Хитойдаги бир йиллик чиқиндиларнинг бир фоизига тенг эканлигини кўрсатади.

Карантин пайтида Шанхай аҳолиси илк бора мусаффо осмонни кўришди, Хитойнинг 337 йирик шаҳарларида эса «тоза ҳаво кунлари» ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,5 фоизга ошди.

Бундан ташқари, мамлакатнинг шимолий қисмидаги ҳаво қатламида инсон ўпкасига чуқур кириб, инсон соғлиғига жиддий зарар етказувчи 2,5 микронгача бўлган қаттиқ зарралар 35 фоизга камайди.

НАСА тақдим этган сунъий йўлдош тасвирлари, Хитойда январь – февраль ойларида азот диоксиди – қазилма ёқилғи ёниши натижасида ҳосил бўладиган ва ўпка учун хавфли саналадиган юқори таъсирчанликка эга газнинг камайганлигини кўрсатди. ЕКА маълумоти бўйича Европада ҳам айнан шундай вазият кузатилган.

Сунъий йўлдош маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатдики, карантин пайтида Хитойнинг шимолидаги шаҳарлар, Fарбий Европа ва АҚШда азот диоксиди чиқиндилари ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 40-60 фоизга пасайган. Бу 1990-йиллардан бошлаб сунъий йўлдош кузатувлари бўйича рекорд натижадир.

Инсоният учун ижобий натижалар

Олимлар атмосферада антропоген таъсир билан боғлиқ зарарли чиқиндилар сайёрамизда кутилган умр кўриш давомийлигини уч йилга қисқартиришини ҳисоблаб чиқишган. Бу йилига 8,8 миллионта эрта ўлим – бу чекиш, барча глобал ҳарбий тўқнашувлар ва ОИТС билан боғлиқ ҳолатларидан ҳам кўпроқ эканлигини англатади. Тадқиқотчилар буни «ифлосланган ҳаво пандемияси» деб аташади.

Карантин туфайли пайдо бўладиган тоза ҳаво соғлиғимизга қанчалик таъсир кўрсатишини ҳали ҳисоблаб чиқиш лозим. Аммо шуниси аниқки, олимлар инсоният ҳеч бўлмаганда умр кўриш давомийлиги бўйича фойда кўришига ишонишади. Эҳтимол, пандемия ҳам тўхтайди.

Атмосфера ҳавоси сифати ва тананинг инфекцияларга қаршилик қилиш қобилияти ўртасида аниқ боғлиқлик мавжуд. Ифлосланган ҳаво ўпка ва юрак учун жуда зарарли, нафас олиш йўлларининг сурункали касалликларини авж олдиради, умумий иммунитетни пасайтиради.

Бироқ, бу вақтинчалик таъсир. Аксарият провинцияларда чекловлар олиб ташланган Хитойда зарарли чиқиндилар кўрсаткичи аввалги даражага қайтмоқда.

Бир кошик?

Немис олимлари Хитойда ҳавонинг карбонат ангидрид гази ва азот диоксидидан кескин тозаланиши билан бир вақтнинг ўзида унинг ер ости озони билан ифлосланиш бир ярим – икки баробарга ошганлигини аниқлашди.

Ерни зарарли ультрабинафша нурланишидан, тропосфера ёки сиртдан ҳимоя қиладиган стратосферали озондан фарқли, ер ости озони зарарли иккиламчи газ бўлиб у ўпка ва юрак касалликларини чақириш хусусиятига эга. У атмосферанинг қуйи қатламларида ёруғлик ва, иссиқлик таъсирида юзага келади, иссиқ қуёшли кунларда шаҳарлар ва саноатлашган марказлар осмонида зарарли тутунлар кўринишида намоён бўлади. Қишда азон оксидлари ер ости озонига зарар етказади, унинг қўлами одатда паст даражада бўлади. Энди эса у тўпланиб бормоқда.

Ер титраши

Оммавий карантиннинг ғайриоддий таъсири ҳам қайд этилди – Ер устки қатлами ёки бошқача айтганда, сейсмик шовқин вибрацияси ҳам пасайган. Бу транспорт қатнови тўхташи ёки йирик ишлаб чиқариш даражасининг камайиши таъсири бўлиши мумкин.

Бельгиянинг Брюссель шаҳридаги Қироллик обсерваторияси ҳисоботига биноан, ушбу мамлакатда коронавирусни тўхтатиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган 18 мартдан бошлаб ер қобиғининг вертикал тебранишлари ўн – ўн беш нанометрга камайди. Бу антропоген ҳиссанинг учдан бир қисми.

Тебранишнинг пасайиши геофизикларга жуда катта фойда келтирди, улар океан тўлқинлари каби табиий паст амплитудали тебранишлардан ер қобиғини синчковлик билан ўрганиш учун фойдалана олишди. Аниқроғи, зилзилаларни башорат қилувчи сайсмик детекторлар ишлай бошлади.          

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
526 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить