«Ўзавтосаноат» «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 1 млрд сўмдан ортиқроқ маблағ ўтказди

Фондга келиб тушаётган маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилади

ФОТО: Баходыр Саидов

Айни дам бутун дунё ҳамжамияти шунингдек, Ўзбекистон коронавирус пандемиясига қарши курашишда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда COVID-19 вируси тарқалишини олдини олиш, беморларга дори-дармон, дезинфекция, шахсий гигиена воситалари ва уларнинг соғайишига ўз ҳиссасини қўшаётган шифокорлар учун тиббий анжом ва бошқа муҳим чораларни молиялаштириш учун «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ташкил этилган.  Мазкур фондга фуқаролар ўз ҳиссаларини қўшаётган бўлиб, фонднинг ҳисоб рақамларига маблағ ўтказишмоқда.

Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ҳайрия тадбирларига барча соҳа вакиллари ёрдам бермоқда. Хусусан, «Ўзавтосаноат»  автомобилсозлик соҳаси раҳбарлари ва корхоналар ходимлари бир кунлик иш ҳақларини аҳолининг муҳтож қатламларига озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиена воситаларини харид қилишлари учун ўтказиб бердилар.

««Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ ўтказди» - дейилади хабарда.

Фондга келиб тушаётган маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилади.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
530 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить