Санжар Мақсудов: энг қиммат ресторанлар ва арзон иншоотлар бозорда қолади

Smart Group компаниялар гуруҳи асосчиси бозор ҳақида ва етакчи қандай бўлиши лозимлиги борасида гапириб берди

Санжар Максудов
ФОТО: скриншот YouTube / Jowi Consulting
Санжар Максудов

Smart Group («Винарыба», «Манас», Steam bar Green) компаниялар гуруҳи асосчиси Санжар Мақсудов MyWay Torg.uz (OLX) маркази директори ва таъсисчиси Вячеслав Кан билан онлайн-учрашув меҳмони бўлди.

Forbes.uz спикернинг нутқидан энг қизиқарли фикрларни келтиради.

1. Лакшери-сегмент ҳеч қаерга кетмайди

Лакшери-сегмент қолади, чунки бу ерга келган инсонлар бундай муассасаларга ташриф буюришда давом этишади. Барча ресторанлар асосан ўрта тоифадаги гуруҳ кишилари учун фаолият юритиб келишди – бизда бу унча катта эмас эди, энди эса бир неча баробарга қисқарди. Арзонроқ овқатланиб олиш мумкин бўлган жойлар кўпроқ талабга эга бўлади. Шунингдек, қиммат бўлмаган қаҳвахоналар ишлашда давом этади, мижозлар ресторанлардан бу ерга кўчиб ўтишади, қиммат бўлмаган менюга талаб юқори бўлади.

2. Етакчининг вазифаси – тўсиқларни олиб ташлаш

Бизда ходимлар билан оилавий эмас, ҳамкорлик даражасидаги муносабатлар мавжуд ва биз доимо тенг ҳуқуқда келишувларни амалга оширамиз. Шундай қоида борки, менда ҳам, бошқа бирор кишида ҳам ходимларимиз ёнига келиб қандай ва нима қилишимиз кераклигини айтиш ҳуқуқи йўқ. Раҳбарнинг вазифаси – ходимларга ишлаш осон бўлиши учун уларнинг йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш. Бошқа нарса талаб этилмайди.

3. Яратаётган нарсамдан завқ оламан

Куч-қудрат, бонуслар ва совғалар кўп бўлган пайтда мен ҳуқуқ соҳасини тарк этгандим. Бу қизиқарли иш эди ва унинг ўзига хос жозибаси бор эди. Аммо бир кун келиб мен ҳеч нарса яратмаётганимни ва ижодий киши эканлигимни англаб етдим. Биз ҳаётга бир марта келамиз – кўп пул топиш учун эмас, балки ҳар куни қувонч билан яшаш учун.

4. Менежмент билан шуғулланишни ёқтирмайман

Ресторанда ҳар куни нима иш қилиш кераклиги ҳақида ўйлайсиз – бу ерда эса ижодкорлик бор. Мен бошқарувни ёқтирмайман. Нега мен ресторанларни шунчалик тез йўқотаман ёки улар билан осон хайрлашаман? Мен уларни яратишни ёқтираман, кейин эса бунга бўлган қизиқишни йўқотаман. Агар менда бошқаришни ёқтирадиган шеригим бўлганида, ишнинг  бу қисмини мамнуният билан унга топширар эдим.

5. Доимий равишда такомиллашиш керак

Японияликларда бир таомил бор – доимий тарзда такомиллашиш. Сиз ҳар куни бироз яхшиланиб боришингиз керак. Бунинг учун мен ўзимда изланиш олиб бораман, чекланган эътиқодларни излаб топаман ва улар устида доимий ишлайман.

6. Етакчи буйруқ бермаслиги керак

Етакчи буйруқ берадиган эмас, балки йўналтирадиган ва кўрсатадиган киши бўлмоғи лозим. Унинг вазифаси – гуруҳни порлоқ келажакка бошлаш ва кейин бир четга чиқиш. Иккинчиси – энг қийин қисм ҳисобланади.

7. Яхши нарсаларга ишонинг

Менинг муваффақият формулам – ишонч, ҳамма нарса яхши бўлади деган умиддан иборат. Узингиз учун аниқ мақсад қўйишингиз ва унга интилишингиз лозим. Эртами-кечми унга эришасиз. Фақат қўрқувингиз сизни йўлда секинлаштириши мумкин, сиз улардан халос бўлишингиз керак.

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
1356 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить