Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари маълум қилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат коронавирус билан касалланганларнинг ёши ва жинсига оид маълумотларни маълум қилди. 6 сентябрь ҳолатига кўра, коронавирус 43 476 кишида (шундан 17 751 нафари аёллар, 25 725 нафари эркаклар) аниқланган.

Коронавирус аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича:

12 173 нафари (28%) 30-39 ёш;

10 304 нафари (23,7%) 20-29 ёш;

7 521 нафари (17,3%) 40-49 ёш;

5 347 нафари(12,3%) 50-59 ёш;

2 652 нафари (6,1% фоиз) 10-19 ёш;

2 565 нафари (5,9%) 60-69 ёш;

1 956 нафари (4,5%) 0-9 ёш;

739 нафари (1,7%) 70-79 ёш;

219 нафари (0,5%) 80 ва ундан катта ёш оралиғига тўғри келади.

«Шу ўринда қайд этиш лозимки, 6 сентябрь ҳолатига ҳозирда «COVID-19» инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов.  –  Уларнинг 198 нафари  ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда» - дейилади хабарда.

Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус бўйича сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган. Оғир ҳолатдаги барча беморларга ССВ бош мутахассислари, Рэспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази  мутахассислари томонидан видеоконсультациялар кўринишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, Россия, Туркия давлатларидан ташриф буюрган мутахассислар ҳудудларда оғир беморларни маҳаллий мутахассислар билан кўриб, тавсиялар беришмоқда.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
45955 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить