Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Буюк Британия бозорига етказиб берилди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Самарқанд вилоятидаги «GardenCells» корхонаси билан Британиянинг «Vita Plus Ltd» компанияси ўртасида имзоланган шартнома доирасида Буюк Британиянинг пойтахтидаги «Western International Market» улгуржи бозорига ўзбек қуритилган меваларининг биринчи жўнатмаси етказиб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Қуритилган мевалар, қора майиз, нўхат, бодом ва жийда меваларидан иборат умумий ҳажми 20 тонна бўлган жўнатма Тошкентдан 19 август куни йўлга чиққан эди. Айни пайтда ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олган Британия компанияси қуритилган қовун, ўрик, гилос ва нок етказиб бериш орқали Ўзбекистондан маҳсулотлар экспорти ҳажмини янада кенгайтиришни режалаштирган.

««Vita Plus Ltd» компанияси бош менежери Шариф Рустамхаилнинг таъкидлашича, Ўзбекистон маҳсулотлари ўзининг юқори сифати билан ажралиб туради ва унинг компанияси ўзбекистонлик шериклар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга тайёр» - дейилади «Дунё» АА хабарида.

«Компаниямиз Британия бозорига 70-80 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради, уларни 1 минг 200 дан ортиқ корпоратив мижоз, шу жумладан ресторан, меҳмонхона, кафе, чакана савдо дўконлари ва бошқа мижозлар тармоғи орқали сотади. Биз ўз маҳсулотларимиз турларини Ўзбекистондан олиб келинадиган маҳсулотлар ҳисобидан кенгайтирамиз. Айни пайтда ушбу масалада шерикларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз», - деди у.

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
45476 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить