Молия вазири Темур Ишметов Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида содир бўлган тошқиндан талафот кўрган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларига етказилган зарарни бартараф этиш учун 2020 йилда 1 трлн 432 млрд сўм маблағ ажратилишини маълум қилди, дея ёзмоқда «Кун.уз».
“Кўп қаватли уйлар қурилиши учун 950 млрд сўм, автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши учун 268 млрд сўм, ижтимоий соҳа объектларига 84 млрд сўм ва оқова сув иншоотлари учун 129 млрд сўм ажратилган. Бундан ташқари яна маблағлар зарур бўлса, Молия вазирлиги томонидан уларнинг ажратилиши юзасидан чора-тадбирлар ҳеч қандай муаммосиз таъминлаб берилади”, — дея видеоконференсалоқа орқали Сенатнинг Сирдарё вилоятида ўтказилган сайёр йиғилишида маълумот берган Ўзбекистон молия вазири.
Вам может быть интересно: «Timur Ishmetov: Sirdaryoga ajratilgan mablag‘larning hali yarmi ham ishlatilmagan»