Uzbekistan Airways бешта давлат билан мунтазам халқаро авиапарвозларни тиклайди

Uzbekistan Airways АЖ халқаро йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни қайта тиклаши ҳақида хабар бермоқда.

Яқин кунларда қуйидаги йўналишлар бўйича парвозлар амалга оширилади:

4 сентябрдан: Тошкент—Дубай—Тошкент — ҳафтада бир марта, жума кунлари;

10 сентябрдан: Тошкент—Франкфурт—Тошкент — ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари;

11 сентябрдан: Тошкент—Олмаота—Тошкент — ҳафтада бир марта, жума кунлари;

14 сентябрдан: Тошкент—Бишкек—Тошкент — ҳафтада бир марта, душанба кунлари;

4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь: Тошкент—Истанбул—Тошкент.

«Юқоридаги шаҳарлардан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг рейслари орқали Ўзбекистонга учишни режалаштираётган йўловчилар парвоздан олдин 72 соат олдин амал қиладиган, ПЗР методи орқали олинган COVID-19 тестларини тақдим этишлари керак. Тестда COVID-19 аниқланган тақдирда, йўловчиларнинг парвозга қўйилмайди», — дейилади хабарда.

Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркиядан мунтазам рейслар орқали келган йўловчилар салбий COVID-19 тест натижаларига эга бўлса, термометриядан ўтиши ва анкетани тўлдириши, 14 кунлик ўзини изоляция қилиш мажбурияти қўйилади: Ўзбекистон фуқаролари учун — доимий жойда яшаш жойи, чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш жойида.

Келгандан кейин иситмаси ёки бошқа аломатлари бўлган фуқаролар Тошкент аэропортида кўрикдан ўтказилади. ПЗР тести ижобий эканлиги аниқланган йўловчилар даволаниш учун касалхонага ётқизилади.

Авиакомпания йўловчилардан бориладиган мамлакатдаги санитария талабларини мустақил равишда аниқлаштиришларини, ўрганишларини ва авиачипта сотиб олишдан олдин юқоридаги мамлакатларга кириш учун асослар борлигига ишонч ҳосил қилишларини сўради.

Амалга оширилиши режалаштирилган рейслар учун авиачипталарни авиакомпания сайтидан ёки мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airwaysнинг яқин савдо офисларидан ёки Ўзбекистондаги ва хориждаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
22842 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить