Ўзбекистон хорижий давлатлар билан авиа, темирйўл ва автомобиль қатновларини босқичма-босқич тиклайди

Республика махсус комиссияси қарори билан “Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланди. Унга кўра, тегишли соҳа масъулларига барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темирйўл ва автомобиль) тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар ўтказган ҳолда қатновларни босқичма-босқич тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Мазкур вақтинчалик йўриқнома 2020 йил 1-центабрдан эътиборан кучга киради. Йўриқнома кучга киргандан сўнг хориждаги фуқароларни тўлов асосида меҳмонхонага карантинга жойлаштириш шарти билан чартер қатновларини ташкил этиш бўйича туроператорлар ҳамда авиакомпанияларга рухсатномалар бериш амалиёти тўхтатилади. Шу билан бирга, аввал берилган рухсатномалар 2020 йил 1-октабрга қадар амал қилади” -  дейилади хабарда.

Шунингдек, қўшни давлатларда рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистонга вақтинчалик олиб кирилган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат берилди ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бошқа хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрга қадар узайтирилди.

Шу билан бирга, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллик айёмини оила даврасида санитария-гигиена қоида ва талабларига риоя этган ҳолда нишонлаш тавсия этилмоқда.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
918 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить