Ўзбекистондаги қатор соҳаларга турк экспертлари жалб қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 494-сон қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда Норма.

Қарорга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида тасдиқланган штат жадвали доирасида турк инвесторлари билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида турк экспертларини жалб этиш режалаштирилмоқда.

Қарорга мувофиқ Туркия ҳукуматининг қуйидаги йўналишлар бўйича техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертлари жалб қилинади:

- соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш;

- сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш;

- йўллар ва йўлбўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

- “электрон ҳукумат” соҳасида Туркиянинг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
754 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить