Ўзбекистонда 31 август соат 23:00 дан 1 сентябр соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 343 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет саккизинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 42236 нафарга етди.

ФОТО: Telegram / @ssvmatbuotkotibi
Янги касалланган 343 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вам может быть интересно: «Недовольных карантином в Германии обяжут носить маски»