Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига тайёргарлик учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

2022 йилда Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. ШҲТ саммитига тайёргарлик бўйича бир қатор объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон президентининг қарори билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш ва фаровонликни ошириш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма ҳисобидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигида ҳудудий инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида сув таъминоти ва канализация, ички йўллар, ижтимоий объектлар каби 10 та йўналишда қурилиш ва таъмирлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.

Қурилишлар ўрганилганда, жамғарма ҳисобидан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани аниқланган. Жумладан, автомобиль йўлларига оид 4 та, ичимлик ва оқова сув тармоқларига оид 8 та объект қурилиши ноқонуний равишда, яъни пудратчиларни тендер орқали аниқламасдан, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш билан биргаликда олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, вилоятдаги объектлар қурилишида маблағдан тўғри фойдаланилиши устидан молиявий назорат ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назорат тўғри ташкил этилмаган. «Бу эса ажратилаётган пулларнинг талон-торож қилиниши, ишларнинг сифатсиз бажарилишига сабаб бўлаяпти. Ҳозир аниқланган ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда», - дейилади хабарда.

Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасининг 1,9 километрлик қисмида «F.G.» МЧЖ ичимлик ва оқова сув тармоқларини ўрнатган, «С.Й.» УК кўчанинг айни шу қисмига асфальт ётқизган. Бироқ 2020 йилнинг апрель ойига келиб йўлда кўплаб нотекисликлар ҳосил бўлиб, ётқизилган асфальт яроқсиз аҳволга тушиб қолган.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
637 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить