Ўзбекистонда коронавирус қурбони бўлган тиббиёт ходимлари «Жасорат» медали билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани тўғрисида хабар берилди. Мукофотланганлар орасида 4 нафар тиббиёт ходими вафотидан сўнг «Жасорат» медалига лойиқ кўрилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун жами 99 киши турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улардан 4 нафари вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Одилжон Неъматов – Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг ўпка сили жарроҳлиги бўлими мудири;

Фаррух Рустамов – Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи;

Венера Шарипова – Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бош ҳамшираси, Тошкент шаҳри;

Баҳром Шукруллаев – Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника шифокори, Тошкент шаҳри.

Аввалроқ, Ўзбекистон президентининг 23 июлдаги фармонига мувофиқ, коронавирус билан касалланиб вафот этган тўрт нафар тиббиёт ходими «Жасорат» медали билан мукофотланганди. Улар қаторидан Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги марказий поликлиника шифокори Алишер Уралов, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси Зулфия Жуманиёзова ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ботир Ҳамроқулов ўрин олган.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
361 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить