Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ўринбосари Назира бинти Осмон билан учрашди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА. Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, таълим соҳалари, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқирознинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида ўрнатилган ҳамкорликни юқори баҳолади. Музокарада Ўзбекистон – Малайзия кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Вам может быть интересно: «Россиядан 927 ўзбекистонлик поездда олиб келинди»