Жанубий Корея COVID-19 га қарши курашиш учун Ўзбекистонга $5 млн ажратади

29 июнь куни Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун $5 млн миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА. Дастурни тез фурсатларда амалга ошириш мақсадида Корея Республикаси Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган. Кўмак доирасида COVID-19 тарқалишига қарши кураш, шу жумладан тиббий муассасаларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кадрлар малакасини ошириш, хусусан, тиббиёт соҳаси мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобиль иловаларни ишлаб чиқиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш каби турли хил тадбирлар амалга оширилади.

Аввалроқ, коронавирус инфекцияси тарқалишининг дастлабки босқичида мамлакатимизга Корея Республикаси ҳам ёрдам кўрсатганди, хусусан, профессор Цой Чжэ Ук ва Юн Синг Жу каби малакали тиббиёт ходимлари мамлакатимизга маслаҳатчи сифатида келиб, эпидемияга қарши курашда маҳаллий мутахассисларга ёрдам берди.

Апрель ойининг якунида эса мамлакатимизга умумий қиймати $250 мингга тенг бўлган диагностика тўпламлари тақдим этилди. Июль ойида $300 мингдан ортиқ қийматга эга 35 миллион дона тиббий ниқоб (KF 80/94) юборилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, КОIСА, Корея Республикасининг халқаро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт жамғармаси, Корея Республикаси сув ресурслари корпорацияси ва Корея Республикасининг ер ва уй-жой корпорацияси каби турли хил ташкилотлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун озиқ-овқат ва тиббий буюмларни етказиб бериш орқали ўз ёрдамларини тақдим қилмоқда.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
124 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Самые Интересные

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить