Ўзбекистонда давлат улуши бор 1100 компания тўлиқ хусусийлаштирилиши мумкин

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди деб хабар бермоқда daryo.uz.Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, бош вазир, унинг ўринбосарлари ва Президент маслаҳатчилари бошчилигида тузилган давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар танқидий таҳлил этилган ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

0,01 фоиздан 100 фоизгача давлат улуши бўлган 1115 та компанияни тўлиқ хусусийлаштириш таклиф қилинмоқда, хусусан, ёғ-мой ва виночилик корхоналари, лойиҳа институтлари, қарийб барча савдо, деҳқон ва автомобиль бозорлари (Марказий отчопар, «Сергели» машина бозори, «Қўйлиқ», «Фарҳод», «Ўрикзор», «Авиасозлар» ва бошқалар), банклар, лизинг компаниялари, футбол клублари («Пахтакор», «Нефтчи», «Бухоро», «Динамо», «Сурхон», «Гулистон»), газета таҳририятлари, Тошкентдаги «Пойтахт» бизнес-маркази, «Трест-12», «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Тошшаҳарнур», UzDigital ва бошқалардаги давлат улушлари хусусийлаштирилади.

Агар ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, икки ой муддатда 2020—2025 йилларда давлат активларини сотувга қўйиш, давлат улушига эга корхоналарда реструктуризация ўтказиш (давлат унитар корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантириш), уларнинг бир қисмини тугатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олган иш режаси ишлаб чиқиш режалаштирилган. Сотув шартлари ва механизмлари сифатида кимошди савдолари, тендерлар, танловлари, тўғридан-тўғри музокаралар, IPO, SPO ва бошқалар кўрсатилган.

Қарор лойиҳаси билан 12 мартга қадар танишиш ва таклифлар билдириш мумкин.

Аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлиги 13 та йирик давлат компанияларини, хусусан, «Ўзбектелеком», «Ўзавтосаноат», «Тошшаҳартрансхизмат», «Ўзбекистон темир йўллари» ва бошқаларни ислоҳ қилиш таклифи билан чиққан эди.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
276 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить