Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Оҳангарон йўли ва Ифтихор кўчасидаги газ қувурлари таъмирланиши муносабати билан 29 февраль, шанба куни, соат 08:00 дан 19:00 га қадар айрим табиий газ истеъмолчиларида вақтинча таъминот тўхтатилади. Бу ҳақда daryo.uz Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига таяниб маълум қилди.Пойтахт ҳокимлигининг хабар беришича, қуйидаги ҳудудларда 29 февраль куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Яшнобод тумани
Аҳоли уйлари:
Тузель 2, 3 ва 4 мавзелари;
«Аэродром» маҳалласи.
Улгуржи истеъмолчилар:
ТҲАЙ кўчаси ДСК-1;
ТҲАЙ кўчаси МЖБК;
«Интер мобил газ» автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси;
Изза кўчасидаги 7-иссиқлик маркази;
Оҳангарон шоссесидаги юқори босимли ГТП №14-4-35;
«Саховат нон» МЧЖ;
Темирчилар кўчаси;
«LINKС» ҚК;
«Раҳшона» АГНКС-2.
Бектемир тумани
Улгуржи истеъмолчилар:
ТҲАЙ кўчасидаги «ГНС» автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси;
ТҲАЙ кўчасидаги «Gold gaz» автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси;
ТҲАЙ кўчасидаги «Саида Сервис» автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси;
ТҲАЙ кўчасидаги Ёнғин хавфсизлик қисми;
ТҲАЙ кўчасидаги Artel.
Қибрай тумани
Темирчилар кўчасидан Қибрай туманига йўналтирилган газ қувури;
Олмос кўчаси, Гўзал кўчаси, Илтифот кўчасидан Қибрай туманига йўналтирилган газ қувури.
Вам может быть интересно: «У Земли обнаружили мини-Луну»