Тошкентда “Тошкент нафас олишни истайди” флешмоби ўтказилди

26 феврал куни Тошкентнинг Миробод тумани, Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасидаги кўпқаватли уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар  “Тошкент нафас олишни истайди” деб номланган ўзига хос флешмоб ўтказди дея хабар бермоқда sof.uz. Улар шу йўл билан пойтахт марказида тижорий турар-жойлар қурилишига ўз норозиликларини билдирди.

Флешмоб қатнишчилари билан музокара ўтказиш учун туман ҳокими ва прокурори, шунингдек, экология ва атроф-муҳит ҳимояси бўйича вакил келган.

Гап шундаки, 2016 йили, ҳали Шавкат Мирзиёев бош вазирлиик пайтида бу жойда эко-парк қурилишига ваъда берилган, аммо кейинроқ маълум бўлишича, ер янги уй қурувчиларга сотиб юборилган. 

ФОТО: sof.uz

Ҳудудда яшовчи аҳолининг қўлидаги ҳужжатларга таяниб айтишича, ерни уй қурувчиларга бериш ноқонуний бўлган, бу жойда ўсиб турган дарахтлар эса қазиб олиниб, номаълум томонга олиб кетилган. Уларнинг таъкидлашига қараганда 200 дан ортиқ дарахт кўчириб олиб кетилган.

Фуқаролар қурилиш бўлаётган ерда мансабдорлар яшил ҳудуд ташкил этишига умид қиляпти. Чунки атроф тўлиғича бетон деворлар билан ўраб олинган ва болаларнинг ўйнаши учун ҳеч қандай имконият қолмаган.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
342 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить