Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморда ушбу инфекция аломатлари аниқланмаган

Жорий йил 26 февраль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейс билан Сеул – Тошкент йўналишида Тошкент вақти билан соат 19:02да пойтахтимизга учган самолёт бортида 1996 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.нинг саломатлиги ёмонлашганлиги, унда инсульт аломатлари аниқланганлиги сабабли самолёт 20:55да Сеул аэропортига қайтарилган. Сеул аэропортида бемор ва унинг фарзанди ҳамда бир нафар фуқаро тушириб қолдирилиб, Б.Т.дан коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлиллар олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарига таяниб sof.uz хабар бермоқда.

Шундан сўнг, самолёт Тошкент вақти билан соат 22:59да Сеулдан пойтахтимизга 232 нафар пассажир, 12 нафар экипаж аъзолари билан жами 244 на фар фуқаро учган ва жорий йил 27 февраль куни, бизнинг вақтимиз билан соат 05:58да Тошкент ҳалқаро аэропортига келиб қўнган.

ФОТО: sof.uz

Коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулдан келган йўловчилар Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сеул шаҳрида қолган Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.дан коронавирус инфекциясига олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, унда коронавирус аломатлари аниқланмаган.

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
349 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить