Расул Кушербаев: «Ўзбекистон темир йўллари» ходимларини карантин вақтида ўз ҳисобларидан меҳнат таътилга чиқармоқда

Ходимни мажбуран ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқариб бўлмайди

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев
ФОТО: upl.uz
Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўз Telegram каналида айрим идора ва ташкилотлар ходимларини карантин вақтида қўллаб-қувватлаш ўрнига ўз ҳисобларидан мажбуран меҳнат таътилига чиқариб юборишини танқид қилди. Депутат келтириб ўтишича: «Бундай ҳолатни биз «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ходимлари мисолида эшитаяпмиз. Бу аввало ташкилотнинг ўз ходимларига нисбатан номардлиги бўлади. Демак, бу каби ҳолатга йўл қўяётган ташкилот ҳеч қачон ходимлари манфаати учун астойдил жон куйдирмайди.  Энди бунинг қонуний томонларига эътибор қиладиган бўлсак.

Биринчидан, ходимни мажбуран ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқариб бўлмайди. Меҳнат кодексига асосан ходим ўз ихтиёри билангина ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқиши мумкин.

Иккинчидан, Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг 18-бандида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.

Шундан келиб чиқиб, болалари боғча ёки бошланғич мактабда тарбияланаётган ота-оналарни фақатгина маблағ тўланадиган меҳнат таътилига чиқариш мумкин.

Парламент аъзолари шу каби масалаларда мурожаат қилган фуқаролар ишларини тезликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижобий ечишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу етарлимас. Вазият яхшиланиши билан меҳнат қонунчилигини қўпол тарзда бузган идоралар бўйича парламент эшитуви ўтказилиши шарт, деб ҳисоблайман.»

Шунингдек, депутат таъкидлашича: «Жойларда ҳалиям мантиқсиз йиғилишлар бўлаётгани ҳақида ҳам билиб юрибмиз. Айниқса, маҳалла раислари ва ходимларининг уйма-уй юришга мажбурланаётгани бугунги кун шароитида ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳол. Бунга йўл қўяётган ҳокимлар айни вақтда бунинг нақадар мантиқсиз эканлигини англашлари керак. Тўғриси, бу ҳукуматнинг қуйи даражадаги бўғинларида яшаётган муаммо. Аммо биз вақти келиб ҳукуматдан бунга изоҳ сўрашимиз керак.

Фавқулодда вазият эълон қилиш осон иш эмаслиги аниқ. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар карантин ҳолати бўлса ҳам бундай режим эълон қилгани йўқ. Афсуски, бундай режимга ўтиш кўп ҳолларда инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилишига олиб келиши мумкин. Лекин Ўзбекистон шароитида агар вазият шуни тақозо қилса эълон қилиниши керак. Билмадим, ҳозирча бунга зарурат бўлмаётгандир. Бир нарсани унутмаслик керакки, нимаики кескин чоралар қўлланилса айни пайтда бунга одамларнинг ўзи сабабчи бўлади.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
384 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить