Янги дунё тартибсизлиги: нега аксарият мамлакатларга қайта қарздорлик, девальвация ва дефолт таҳдид қилмоқда

Бугунги кунда кузатилаётган инқироз олдингиларидан фарқ қилади, ҳозирги инқироз даврида даставвал капиталистик тизимнинг айнан юраги – истеъмолчиларга зарба берилди

ФОТО: pixabay.com

Молиявий бозорлар соҳасидаги деярли 30 йиллик фаолиятим даврида ҳамма нарсани кўрганман, деб ўйлаб юрардим. Кейин эса 2020 йилнинг март ойи келди ва мен ҳамда бошқа кўплаб молиячилар фақатгина китобларда ўқиган ҳодисалар рўй бера бошлади.

Ўтган асрнинг 30-йилларига қайтиб акциялар бозорларидаги бундай тартибсизликларни излаб топишингизга тўғри келади: иқтисодий пасайиш ва ишсизлик борасидаги башоратлар бизни Буюк турғунлик даврига қайтаради. Нефтга келадиган бўлсак, сўнгги марта унинг бундай қийматини ўтган аср сўнгида, таҳлилчилик фаолиятимнинг бошланиш даврида кўрган эдим. Бутун дунё башорат қилиб бўлмас оқибатларига эга вақт машинасида мозий томон кичик саёҳатга йўл олгандек кўринади.

Бундай инқироздан чиқиш 2008 йилгига нисбатан анча давомли ва оғриқли бўлади. 2008 йилги инқироз табиатига кўра банк-иқтисодий кўринишга эга эди – ўшанда тизимга оид банкларни сақлаб қолиш кераклигини ва унинг пул айланмалари бўйича муаммолар келиб чиқмаслигини тушуниб етишгач, молия бозори дарҳол тинчланган ва ўсишда давом этганди.

Бу сафар замонавий капиталистик тизимнинг қоқ юраги – истеъмолчига зарба берилди. Зерикарли статистика билан сизни уринтирмаймиз, биргина Буюк Британияда 2020 йил апрель ойига келиб 70% оилалар даромадлари пасайганлиги, 30% эса жамғармалари ҳисобига яшаётганликлари ва 20%да ҳисоблар бўйича тўловларни қийинчилик билан амалга ошираётганликлари маълум бўлди. АҚШда 20 миллиондан ортиқ инсонлар ишсизлик бўйича нафақа олиш учун мурожаат этишди, бу 330 миллионли мамлакат учун мисли кўрилмаган рақамлар. Бу кишилар қачон ишларига қайтишади? Уларнинг барчасини ишга олишадими? Уларнинг инқирозгача бўлган даврдагидек истеъмол қилиш ва сарфлаш даражаси тикланадими? Кичик ва ўрта бизнесда қанча компаниялар касодга учрайди? Сақланиб қолганларида инқироздан сўнг қарздорлик юки қай даражада бўлади?

Булардан фақат ягона хулоса келиб чиқади: барча таваккалли активлар – акциялар, юқори қийматли облигациялар ва бошқалар апрель ойидаги «ралли»га қарамасдан ҳануз хавф остида. Албатта, баланс кўрсаткичлари кучли ва ўсиш истиқболлари аниқ бўлган кўплаб компаниялар (мисол учун Amazon ёки Google) бу инқироздан чиқишади, бироқ уларнинг ҳам йирик капиталлашуви асосан инвесторларнинг катта миқдордаги эркин пул маблағлари ва умумий оптимизмга эга эканликлари билан боғлиқ эди. Ушбу ўсиш омиллари йўқолишини ҳисобга олган ҳолда ҳатто бу технологик гигантлар ҳам молиявий йўқотишларга учрашлари аниқ.

Дунё бўйича фоиз ставкалари нолга тушиб қолиши мумкин ва эҳтимол шундай бўлиб қолади ҳам. Арзон, деярли текин маблағлар - ҳокимиятнинг иқтисодиётни ушлаб туришдаги энг сўнгги самарали механизми.

Эътиборлиси шундаки, пулни бундай «босиб чиқариш» инфляцияга олиб келмаслиги керак, чунки бериладиган кредитлар ва имтиёзлар янги истеъмол ёки сармоя талабини келтириб чиқармайди, фақат тушган улкан даромадни қисман алмаштиришга ҳаракат қилади.

Инқироздан кейинги даврда ушбу триллионлаб ёрдам дастурларидан сўнг барча мамлакатлар истисносиз қарздорлик босими остида қолишади. Айнан ўшанда деярли нолга тенг фоиз ставкалари ҳукуматлар учун бюджетга катта зарар етказмасдан қарзларни тўлашнинг ягона йўли бўлиб қолади.

Муҳим тузатиш: юқорида айтиб ўтилганлар дунёнинг етакчи иқтисодиётларига тегишли бўлиб улар ўз валюталарида осонгина қарз олишлари мумкин – АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония ва қисман Хитой. Аксарият бошқа давлатлар учун ягона танлов – қарздорликни қайта кўриб чиқиш, миллий валюта девальвацияси ва дефолтдан иборат комбинация билан чекланиб қолади. Инқироздан кейинги даврда алоҳида ривожланган суверен давлатлар ва блокларнинг манфаатлари узоқ вақт давомида ривожланаётган ва уларга ёрдам берадиган кўптармоқли молиявий институтлар, Халқаро Валюта Жамғармаси ёки Жаҳон банки манфаатларидан устун туради.

Бундан иккинчи хулоса келиб чиқади: агар сиз фойдалилиги 4-5 фоизга тенг сифатли қарздорларнинг облигацияларини сотиб олмоқчи бўлсангиз буни амалга оширинг, уч–беш йил давомида булар сизга банк депозитлари ёки давлат облигацияларига нисбатан юқори даромад келтиради. Айни дамда аксарият мамлакатлар ривожланаётган бозорларининг облигация ва валюталарини четлаб ўтинг – бунда кредиторлар билан мушкул музокаралар ва кейинги девальвация деярли шу ва бошқа даражада кафолатланади.

Яқин келажакда нефть баҳоси бир баррели учун $40–50дан ошиши даргумон. Бундан тўрт йил аввал мен ушбу журналга «Нефть қанча йўқ бўлади» номли мақола ёзган эдим. Унда мен баррели учун $70–80дан ошиқ барқарор нархни энди ҳеч қачон кўрмаймиз дея башорат қилган эдим. Чунки АҚШнинг сланец қатламларидан тортиб Бразилиянинг чуқур сув конларигача (Россия ва ОПЕК давлатларини ҳисобга олмаганда) нефть қазиб олишнинг таннархи юқорида келтирилган қийматлардан анча паст. Бу нархлар баррели учун $50–60га яқинлашиши билан янги иштирокчилар томонидан ишлаб чиқаришнинг кўпайиши, кейин эса қийматлар жанги ва бунинг оқибатида маржинал ишлаб чиқарувчилар таннархи даражасида пасайиши кузатилади.

Энди биз ушбу драманинг икки фарқига эга иккинчи актига гувоҳ бўлаяпмиз: ўртача нархнинг янги чегарасини $30–40га баҳолаш мумкин, бунда коронавирус сабабли пасайиб кетган глобал талаб тикланиши узоқ вақтга чўзилиши мумкин. Бундан ташқари ишлаб чиқариш таннархи паст бўлган иштирокчи давлатлар учун энергия ресурслари экспорти даромадларининг асосий (ва баъзан ягона) манбаи ҳисобланади. Нархларнинг қулаши натижасида бу уларнинг ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун мотивация эканлиги аниқ.

Бундан келиб чиққан учинчи хулоса: арзонлашиш жараёни рўй бераётгандек кўринсада, бундай шароитда арзон нефть ва нефть компаниялари акцияларини танлашда шошилмаслик талаб этилади.

Менинг бироз пессимистик башоратларимнинг асосий таваккали нимада? Айтайлик, юқоридаги тахминларимнинг бирортаси амалга ошмайди ва бизни пандемия тезда тугагандан сўнг жаҳон иқтисодиётининг, акциялар қиймати ва нефть нархларининг жадал ошиши кутаяпти. Активлар баҳоси жадваллари инглизча V ҳарфини эслатади ва биз тезлик билан 2020 йил февраль даражаларига қайтамиз ва ундан ҳам ошиб кетамиз! Миллионлаб инсонлар катта қувонч билан ишга чиқишади, саёҳат қилишга отланишади ва кичик фоизли ипотека кредитлари олишни бошлашади.

Нима ҳам дердим, бу нарса рўй берса ва ўзимнинг консерватив қарашларим туфайли фойда олмасам ҳам дўстларим, яқинларим ва инсоният учун қувонч ҳисси мен учун ўзига хос дивиденд бўлади. Агар бунинг акси бўладиган тақдирда, нақд пул маблағлари, ишончли облигациялар ва қўллар учун антисептиклар яқин бир неча йил учун жуда фойдали бўлиши мумкин.    

Стивен Дашевский, Forbes Contributor, Forbes.ru

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
388 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить