Сунъий яратилган вирус? Нега пандемияда телба олимлар айбдор эмас

АҚШ ҳукумати Хитойни пандемияда айблашди, ОАВда эса вируснинг сунъий яратилиши мумкин бўлганлиги борасидаги мақолалар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай тажрибага асосланмаган фаразларнинг илмий асоси мавжудми? Бу саволга «Сколтех» биотиббий тадқиқотлар бўйича вице-президенти Михаил Гельфанд жавоб беради

ФОТО: Macau Photo Agency / Unsplash

Ўтган ҳафтада АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёноти бўйича, ҳукумат COVID-19 эпидемиясини келтириб чиқарган вирус Ухандаги вирусология Институти махсус патогенлар лабораториясидан келиб чиққанлиги борасида жиддий далилларга эга экан. Айни пайтда турли манбаларда вируснинг сунъий келиб чиқиши фараз қилинган оммабоп мақолалар пайдо бўла бошлади. Бундай махфий тахминларнинг қандайдир илмий асоси борми? Бу ҳақда Forbes.ru ёзади.

Бу ерда икки турли фикрларни келтириш лозим. Америка ҳукумати баёнотида вирус сунъий яратилганлиги борасида бирорта фикр йўқ: гап фақатгина унинг лабораториядан тарқалганлиги ҳақида кетмоқда. Боз устига, АҚШнинг бош инфекцион мутахассиси Энтони Фаучи (у ҳам маъмуриятга қарашли) вируснинг сунъий яратилганлиги тўғрисида гапириш шарт эмаслигини дарҳол айтди. Унинг лабораториядан тарқалиб кетиши борасида гапирадиган бўлсак, буни тасдиқлаб ҳам, инкор қилиб ҳам бўлмайди.

Қочоқ вирус

Вазиятни тасаввур қилиб кўринг: Ухандаги бозорда кимдир кўршапалакни нимталар экан, ундан вирус юқтириб олди ва эпидемия бошланди. Энди бошқа вариант: Ухань вирусология институтига кўршапалакни келтиришди, ундан вирусни ажратиб олишди, кимдир зарарланди ва эпидемия бошланди. Бунинг устига бозор институтдан узоқ бўлмаган масофада жойлашганлигини эътиборга олсак, бу икки сценарийга деярли қўшилиб бўлмайди: бу ерда қўшимча далиллардан бошқа ҳеч қандай исботни келтириб бўлмайди.

Ёввойи табиатда тадрижий назарияга асосланган вирусни лабораторияда яратилган туридан ажратиб олишнинг назарий имконияти мавжуд: мушак тўқимлари пассажида вирус унинг эгаси иммунитет тизимига таъсир қилмайди, табиий танловда эса бу жуда муҳим омил. Бундай вазиятларда геномада йиғилган тафовутлар статистикаси асосан турлича бўлиши мумкин эди. Аммо умуртқалар иммунитети айнан қай тарзда вируснинг табиий танловини юбориши мумкинлиги ҳақида камроқ маълумотга эгамиз; бундан ташқари кўршапалаклар иммунитети тизими борасида ҳам деярли ҳеч нарсани билмаймиз. Замонавий биоинформатика бундай вазифаларни ҳал этишга қодир эмас.

Лаборатория текширув ишларининг бузилиши ва бунинг натижасида эпидемия бошланишига олиб келган ходимлардан бирининг зарарланиши ҳақиқатга қанчалик яқин? Мен тажрибалар ўтказувчи биолог эмасман, шу сабабли бунга баҳо беришим мушкул. Бунинг устига математика курсидан шуни биламанки, камдан-кам учрайдиган эҳтимоллар бўлмайди. Мабодо дунёда коронавирус билан шуғулланадиган 1000дан ортиқ лаборатория бўлганида ва уларнинг учтасида вирус тарқалиб чиққанида эҳтимоллар 0,3%ни ташкил этган бўларди, аммо биргина-ягона лабораторияда рўй берган камдан-кам бундай ҳодиса учун ҳеч қандай баҳо бериб бўлмайди. Менга тотализаторда ставка қўйишни таклиф қилишганида, бундай ўйинда иштирок этишдан воз кечган бўлардим.

Вирус қурол сифатида

Энди вируснинг сунъий келиб чиқиши борасидаги фаразни кўриб чиқсак. Шуниси аниқки, бундай лойиҳани инсониятни ҳалокатга олиб келиш ёки биологик қуролни яратиш доирасидаги даҳшатли мақсад билан бошлашган. Одамсевмас савдойи бу ишни қилган деган фаразни унда керакли ресурслар мавжуд эмаслиги билан йўққа чиқариш мумкин. Биологик қуролга келадиган бўлсак, бунда ҳам ушбу тахминга ишониш қийин. Ухандаги лаборатория 2000-йиллардан бошлаб очиқ матбуотда, аниқроғи Nature журналида коронавируслар ҳақида илмий мақолаларни чоп эттирган. Бу ўша лабораторияда ўта маҳфий ҳарбий изланмалар олиб борилганлиги билан ҳам тўғри келмайди. Собиқ Иттифоқда ҳам, сайёрамизнинг бошқа бир бурчакларида ҳам бундай ҳодисалар бўлмаган. Мисол учун, «Биопрепарат» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳам, Свердловск-19 ҳарбий лабораторияси тадқиқотчилари ўз мамлакатлари ва хорижнинг илмий вақтли матбуотида сибирь куйдиргиси ҳақидаги мақолаларини чоп эттиришмаган.

Табиийки, мен КХДР, Хитой ёки ҳатто Россияда бундай изланишлар олиб борилаётганлигини билганимда ажабланмаган бўлардим. Ҳарбийлар баъзида ғаройиб нарсалар («психотрон», «иқлим», «генетик» ва бошқа қуроллар) билан шуғулланишларидан хабардормиз ва бундай ғаройиб ғояларни давлатлар ҳукуматига сингдиришга қурблари етади, бу айниқса авторитар ва тоталитар бошқарув тизимларида мавжуд. Аммо амалий нуқтаи назардан олиб қараганда бу анчайин бемаъни иш. Биологик қуролнинг асосий камчилиги – уни танлаб бўлмаслигидир. Ундан фойдаланиш мазмунли бўлиши учун ҳеч бўлмаганда душманни зарарлантириш лозим, аммо шу билан бирга ўзига юқтириб олмаслиги ҳам зарур. Акс ҳолда сиз ўз ҳарбий кучларингизни инфекциядан ҳимоя қила олмайсиз, ҳатто тинч аҳолини унутганингизда ҳам. Бошқа томондан, ҳаракатлар жуда тезкор бўлиши лозим – унда бундай қуролдан қандай наф? Узоқ инкубацион даврга эга бўлган юқори таъсирли вирус қурол сифатида ишлатиладиган бўлса – бу ноўрин фикр.

Вирус тажриба хатоси сифатида

Бундай ҳолда, эҳтимол вирусни тадқиқот мақсадида лаборатория тажрибаси натижасида яратилганлигини ва шундан сўнг у тарқалиб кетганлигини ўйлаш тўғрироқдир. Амалда мутахассислар ўртасида айнан шундай тахмин муҳокамага қўйилган, қолган барчаси эса – сариқ матбуотнинг ижод махсули. Бундай тахмин табиат қонунларига ёки илмий тадқиқотларга мантиқан зид келмайди. Бироқ илмий далилларга асосланган аниқ фаразларни кўриб чиқиш ва буни рад этиш мантиққа тўғри келади.

Пандемиянинг дастлабки босқич даврида бундай назарияларнинг етишмовчилиги мавжуд эмас эди. Февраль ойидаёқ SARS-CoV-2 – коронавирус ва ОИТС рекомбинацияси натижаси, деган ғоя илгари сурилганди, бироқ бу фикрдан дарҳол воз кечишди. Бошқа вариант – 2015 йилда Natureда чоп этилган мақолада тасвирланган айнан шу лабораторияда олинган вирус асосидаги рекомбинант. Аммо бу ғоя ҳам танқидларга дош беролмади.

Эндиликда изчил ғоялар илгари сурилмайдяпти, фақат тафсилотлар муҳокама қилинмоқда. Бунинг устига мутахассислар ўртасидаги бундай мунозаралар кенг оммага тушунарсиз бўлган тилда олиб борилмоқда. Янги вирус аллақачон маълум бўлганларининг рекомбинацияси натижасида пайдо бўлгандир? Йўқ, бундай ҳолатда у олдинги вируслардан жуда кўп генетик фарқларни йиғишга вақт тополмайди. Балки тафовутлар сунъий мутагенез натижасида пайдо бўлгандир? Йўқ, семантик ва синонимик алмаштириш частоталари нисбати сунъий мутагенез билан бўлганидек кузатилмайди.

Шунга ўхшаш «Агар нимадир бўлганида...?»ларни кўплаб келтириш мумкин. Бироқ ҳозирги кунга қадар ушбу вируснинг сунъий эканлиги ҳақида бирор бир оддий ёки ҳақиқатга яқин далиллар мавжуд эмас. Баъзи кишиларга вирус геномида ғайриоддий кўринадиган ҳар бир нарса аллақачон маълум бўлган вирусларда мутлақо табиий изоҳга ва ўхшашларига эгадек кўринаяпти, шунинг учун қўшимча моҳиятларни жалб қилишнинг ҳожати йўқ.

Албатта, RNKни (инсон рецепторлари учун юқори ўзига хосликни таъминловчи) ихтиро қилган, уни салфеткага ёзган ва тижорат лабораториясида буюртма берган номаълум бир даҳонинг фарази ҳам қолаяпти. Сиз ҳар қандай RNK молекуласини синтез қилишингиз мумкин. Аммо бундай тафсилотларда вирус ва ҳужайранинг ўзаро таъсири сирини билган ва шу билан бирга ўз асарларини ҳеч қаерда нашр этмаган номаълум даҳоларнинг мавжудлиги асосли шубҳа туғдиради. Бошқа вариант – минглаб хитойлик аспирантлар синовларда хатолар қилишганлиги ҳам шубҳали: Ухань лабораториясида тадқиқотлар ўнлаб нашр этилган мақолаларда кўриб борилади ва бу вирусли оқсилларни бундай йўл билан муҳандислик қилишини англатмайдиган ўзларининг ички мантиғига бўйсунади.

ГМО, инсонларни клонлаштириш, сунъий вирус. Кейинчи?

SARS-CoV-2нинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги миш-мишларнинг тарқалиши, одамлар биолог олимларни цивилизацияга таҳдид солувчи айёрона тажрибалар ўтказаётган пайтлардаги шубҳаланишларга ўхшаш даҳшатлар келиб чиқишини давом эттирмоқда. Бу нималарга олиб келиши мумкин? Албатта, ГМО ишланмалари бўйича лабораторияларни ёки яқинда 5G алоқалари вишкаларини остин-устун қилиб юборган «Луддитлар ҳаракати» пайдо бўлиши мумкин. Бироқ бу воқеаларнинг бошқа томони ҳам бор: инсонлар биологик хавф-хатар нуқтаи назаридан уларнинг олами нақадар нозик, шу билан биргаликда ўта муҳим эканлиги ҳақида кайғуришни бошлашади.

Коронавирус тарихи замонавий цивилизацияга кўплаб саволларни туғдирди. Биз 2003 йилдаги биринчи SARS (атипик пневмония) эпидемияси уни юқтирган кишилар занжирларини кузатиш орқали тўхтатилганини эслаймиз. Буни амалга ошириш мумкин эди, чунки ўша коронавируснинг симптомсиз ташилиш даври йўқ эди – уни юқтирган киши дарҳол касал бўлиб қоларди. Тез орада вакцина яратиш устидаги ишлар тўхтатилди, чунки инсоният популяцияси вирусдан буткул халос бўлганди. Шу билан бирга олимлар ҳатто ўша пайтларда турли коронавирусларнинг табиий заҳиралари мавжуд эканлигини ва улар ҳайвондан инсонга ўтишга қодирлигини англаб етишганди. Ушбу мавзу коронавирус бўйича деярли барча мақолаларда мавжуд. Манбаси ёввойи жониворлар, дейлик, Эбола безгагининг қўзғатувчиси бўлган бошқа вируслар ҳам мавжуд. Назарий жиҳатдан биз бир томондан, ёввойи табиат билан алоқаларнинг кенгайиб кетиши ва дунёнинг ўтказувчанлик даражаси ошиши, саёҳатлар, авиақатновлар, иккинчи томондан, сайёрамизнинг потенциал патогенларга қарши ҳимоясиз қолишини англаб етамиз. Шунга қарамай, навбатдаги эпидемия бизнинг яна тайёргарликсиз қолганлигимизни кўрсатиб берди.

Агар биз кейинги эпидемияни кутишни истамасак, ушбу муаммолар доирасини янада кенгроқ ўрганишимиз кераклигини тушунадиган вақт келди. Айнан ушбу ғоя лабораторияларни ва даҳшатларни йўқ қилишга чақирмаса ҳам, инсониятнинг кейинги тараққиёти ривожланишида бошқа даҳшатли суперқуролдан устунлик қилишига умид билдираман.

Михаил Гельфанд, Forbes Contributor

Муаллиф ва таҳририят ўртасидаги фикрлар фарқланиши мумкин     

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
433 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить