Кейинги ҳаёт. Коронавирус Ўзбекистон иқтисодиёти ва жамиятини қанчалик ўзгартириб юборади

Бу ҳақда сиёсий иқтисодчи Баҳром Ражабов мулоҳаза юритади

ФОТО: Баходир Саидов

Мана икки ойдирки, мамлакатимиз бутун дунё каби бошқа воқеликда яшамоқда. Келажакда Ўзбекистон иқтисодиёти ва жамияти билан нима рўй беради ва коронавирус пандемияси мамлакатни қанчалик ўзгартирди? Бу саволга сиёсий иқтисодчи, ижтимоий инновациялар соҳасида мутахассис Баҳром Ражабов жавоб берди.

Ҳаёт ҳозирча олдингидек бўлмайди?

Экспертнинг фикрича, имкон қадар барча соҳаларда масофавий хизматларга муқаррар ўтиш мавжуд инфратузилма бундай катта миқдордаги фойдаланувчилар ташрифига тайёр эмас эканлигини кўрсатди, жумладан, нафақалар тўловидаги муаммолар, Humo тизимидаги носозликлар бунга яққол мисол бўла олади.

Бахром Раджабов
Бахром Раджабов

Вакцина ишлаб чиқилиб ундан фойдалана олмагунимизча биз аввалгидек яшай олмаймиз. Жамият кўпроқ онлайн тарзда мулоқот қила олади, аксарият бизнес тармоқлари масофадан туриб фаолият юритади. Меҳнат бозори ҳам ўзгаришларга йўл тутади. Шундан сўнг офис бинолари ва опен-спейслардан масофавий иш фойдасига воз кечилади. Бу жараён оммавий тус олмайди, бироқ бундай ўзгаришлар имкон қадар кўпроқ ва баъзи ҳолларда ўта фойдали бўлади. Бу меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришларни кўриб чиқиш учун ҳам қулай имконият. Ҳозирги пайтда ходимлар уйдан ишлаш учун мослашишга қўшимча куч сафарбар қилишаяпти. Мен рухшуносларга кўплаб мурожаатлар бўлишини кутаяпман: ўз-ўзини яккалаш инсонлар соғлиғига нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам таъсир кўрсатди. Қолаверса, бутун дунё бўйлаб уй зўравонлиги ҳолатлари кўпайиб кетди, - деди у.

Шунингдек, Ўзбекистонда онлайн-ўқитиш унчалик такомиллашмаганлиги сабабли таълим тизимини ҳам ўзгартириш осон бўлмади, дея таъкидлади мутахассис. Бунда нафақат инфратузилма, балки ИКТдан фойдаланиш ва ўзлаштиришни ўрганаётган педагоглар кўникмалари ҳам талаб этилди.

Шу сабабли ҳукумат иқтисодиётни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратаяпти, бу бош вазирга уни ривожлантиришда қўшимча вазифалар юклатилганлигини англатади. Бу соҳани янада такомиллаштириш учун икки омил керак: давлат секторидаги кенг ислоҳотлар ва рақобат ошиши. Бу инновациялар, сифатни яхшилашга туртки беради, аммо ҳозирча барчаси осон бўлмаяпти. Масофавий хизматларни ҳаммабоп қилиш олдингидек бэк-офисни сақлаб қолмоқда, давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги эски амалиётлар ҳамон қўлланмоқда.

Жамият ва давлат – кейин нима бўлади?

Эксперт жамият ва давлат ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик давом этишига умид билдиради, бу айниқса коронавирус эпидемияси ва Сирдарёдаги тўғон ўпирилиши пайтида намоён бўлди. Бундай синовларга тез ва самарали жавоб беришни ўрганиш жуда муҳим, инқироз бизнинг заиф нуқталаримиз борлигини кўрсатиб, унинг устида ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди.

— Ижтимоий ҳимоя Вазирлиги ва аҳолининг кам таъминланган қатламларига ёрдам бериш учун бутун тизимни қайта тиклаш керак. Ҳукуматнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларига қадар кам таъминланган оилалар ва ногиронларга озиқ-овқат махсулотларини кўнгиллилар етказиб беришаётганди. Инқироз бошланганида маҳалла институтига баъзи саволлар бор эди, амалда айнан шу идора фуқароларга яқинроқ бўлиши назарда тутилган. Меҳнат Вазирлигининг қаровга муҳтож фуқаролар учун ҳамшираларни бириктириш борасида ҳаракатлари амалга оширилган эди.

Бироқ ишни ташкиллаштириш учун вазирлик фуқароларга эҳтиёжмандлар тўғрисида маълумот етказишни сўраб мурожаат этди. Бу эса ўз навбатида шундай инсонлар тўғрисида тўлиқ ва тўғри маълумот йўқлигидан далолат берди.

— Ҳам давлат, ҳам нодавлат ташкилотларининг турли инқирозларга тизимли жавоб беришини ташкил этиш лозим. Бутун дунёда бўлганидек гуманитар ва ижтимоий соҳаларга инновацияларни жорий этиш пайти келди.          

Ҳозирги пайтда инқироз туфайли ишини йўқотганларни иш билан таъминлаш борасида вазифалар мавжуд. Ҳукумат ишсизлик нафақаларини тўлаш учун молиявий маблағларни изламоқда, аммо келажакда иш ўринларини яратиш ва бу муаммони ечиш учун қўшимча молиявий манбалар талаб этилади.

Молиявий интизом вақти

Иқтисодий тизимни қайта кўриб чиқиш – осон бўлмаган вазифа ва уни қайта ишлаб чиқиш муқаррар. Мослашувчан бўлиши учун инқироз даврида у диверсификация қилиниши керак ва ўшанда у бардош бера олиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади. Давлат статистика қўмитасининг сўнгги маълумотлари бўйича, молиявий хизматлар, IT, соғлиқни сақлаш, таълим, савдо ва транспорт соҳалари ўсишга эришди. Оғир даврларни ўтказаётган меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш тармоғи ўз кўрсаткичларини пасайтириб юборишди ва уларнинг тикланиши учун икки-уч йил вақт талаб этилади. Қўшимча қилиш керакки, яхши мисоллардан бири – бу имкониятга эга бўлганлар учун онлайн тизимга ишлашга ўтишдир. Бу инқирознинг ўзига хослиги шундаки, у талабнинг пасайишини келтириб чиқарди. Бу дунё аввал дуч келган ва уни қай тарзда бартараф этишни билган Кейнс инқирозининг классик намунаси эмас.

Миллий иқтисодиётимизни чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган жараён гарчи у баъзида намоён бўлиб туришига қарамай иқтисодиётимиз учун ёт нарса. Жаҳон Банки гарчи дастлаб бундай уринишлар бўлганига қарамай, ушбу чораларни озиқ-овқат масалаларида қўллашни тавсия этмайди:

Ўзбекистон учун бу аҳамиятсиз, қишлоқ хўжалиги деярли ҳамма махсулотни мустақил равишда ва етарли миқдорда ишлаб чиқаради. Биз махсулотни чет элга экспорт қилишимиз ва рақобатчиларимиздан илгари эгаллаган тармоқларида устун келишимиз мумкин.

Инқироз глобаллашув иқтисодиёт учун муҳим эканлигини кўрсатди, чунки айнан пандемия туфайли дунё миқёсида савдо-сотиқ деярли тўхтатилди, глобал ва маҳаллий ишлаб чиқариш занжирлари узилди. Бу жаҳон савдоси ва иқтисодиёти заифлигидан далолат беради, аммо бошқа томондан ҳеч бир мамлакат ўз-ўзидан ҳамма нарсани ишлаб чиқара олмайди. Устунликни келтириб чиқаришни уринганлар муваффақиятсизликка учрашди. Улар монополияни вужудга келтиришди, ўз фуқароларини ночорлик сари етаклашди, технологик жиҳатдан қолоқ бўлишди, ўсиш ва ривожланиш учун қулай истиқболларни йўқотишди.

Соғлиқни сақлаш, илм-фан ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун маблағ сарфлаши керак, инқироз даврида дунёда асосий юк уларга тушди. Соғлиқни сақлаш тизими яхшироқ тайёргарликка эга мамлакатлар буни тезроқ ва самаралироқ бошқаришмоқда. Акс ҳолда биз Италия ва Испаниядагидек манзарага дуч келамиз. Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатларда барчаси мушкулроқ. Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги индекси бўйича, мамлакатимиз мавжуд 100 ўриндан 50-дан ҳам қуйироқда жой олган. Бу бизнинг тайёргарлигимиз яхши эмаслигини кўрсатади.

Бундан ташқари бюджет харажатларини оптималлаштириш эълон қилинган эди. Ражабовнинг сўзларига кўра, бу қадам инқирозга қарши чоралар харажатлари мавжуд бўлганда зарур. Барча нарсалар учун маблағ етишмайди ва бунинг учун устувор соҳаларни белгилаш керак.

Мен оптималлаштиришга қўшимча равишда имтиёзлар ва субсидиялар кўриб чиқилишини, шунингдек харажатларнинг ошкоралигини кўришни истардим. Умид қиламанки, инқироз молиявий ва бюджет интизомини кучайтиради.

Иқтисодиётда нимани кутиш керак?

Ушбу кўрсаткич бўйича башоратлар турлича, ҳукумат расмий равишда ЯИМ ўсиш суръатлари 4,1-4,7%га пасайганлигини ва навбатдаги чоракда янада пасайишини билдирган. Осиё Тараққиёт Банки 4,7% ўсиш тахминини келтирган, кейинчалик у ўзгартирилган. Бутунжаҳон Банки ва Халқаро Валюта Жамғармаси кўрсаткичлари – мос равишда 1,6% ва 1,8%га тенг эди. Fitch агентлиги Ўзбекистон учун ўсиш фақат 2%га тенглашишини тахмин қилган. Европа Реконструкция ва Тараққиёт Банки яқинда 1,5%, 2021 йилда эса 6,5%га ўсишга тенг бўлган ўз башоратини тақдим қилган, - дея таъкидлади спикер.

Мутахассиснинг таъкидлашича, буни олдиндан айтиб бериш мушкул, тикланиш эса кўплаб омилларга боғлиқ. Унинг оптимистик тахминларида йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб инфекция тарқалиши тўхташи ва карантин чораларини бекор қилиш ёки юмшатиш лозим бўлган тақдирда мўътадил ўсишга эришиб бўлади.

Бу аллақачон жойларда рўй бермоқда ва қатъий карантин чоралари бекор қилиниши давом этишини олдиндан айтиш мушкул эмас, - дея фикрини якунлади Ражабов.        

 

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
376 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить