Ўзбекистон осмони: мамлакат авиасаноатига янги ўйинчилар келадими?

Авиасаноат экспертлари Ўзбекистонда бирорта хусусий авиакомпаниялар йўқлигининг сабабларини келтиришди ва «очиқ осмон»га хориж инвесторларини жалб этиш борасидаги имкониятлари қандай эканлигини баҳолашди

ФОТО: Баходир Саидов

Forbes.uz аввал ёзганидек, Ўзбекистон транспорт вазирлиги мамлакатнинг ҳудудий аэропортларида «очиқ осмон» тартибини киритиш борасида буйруқни имзолади. Тартиб 1 августдан икки йил вақтга Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) «Қиш 2022/2023» мавсуми якунигача кейинги узайтириш ёки шартлар ўзгартирилиши эҳтимоли билан жорий этилди:

- Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий ва Урганч аэропортларида ҳеч қандай чекловларсиз;

- Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИКАО) аъзо давлатларининг барча хорижий авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг тайинланган авиакомпаниялари томонидан фойдаланилмайдиган йўналишларда йўловчилар парвозлари, шу жумладан, ҳаво йўлларининг бешинчи қатновлари ҳуқуқи берилган ҳолда.

Forbes.uz авиация соҳаси мутахассислари билан ушбу қарор Ўзбекистон фуқаролик авиацияси учун нималарни ўзгартириши: хориж авиакомпанияларини жалб этилиши ва бунинг учун нималар қилиниши кераклиги ҳақида суҳбатлашди.

Бешичи ҳаво эркинлиги нима

Бешинч ҳаво эркинлиги – бу бошланиш ёки жўнаш мамлакати учун мўлжалланган рейсда икки хориж мамлакатлари ўртасида транспорт қатнови эркинлиги. Бу авиакомпанияларга йўловчиларни ўз юртларидан бошқа оралиқ мамлакатларга ташиш, сўнгра бошка давлатга йўловчиларни қабул қилиш ҳуқуқи билан учинчи давлатга учиш имкониятини беради, дея изоҳлади халқаро авиация ҳуқуқи мутахассиси, олдин Bird & Bird LLP (Лондон, Буюк Британия) авиация ва ҳаво ҳуқуқи масалалари бўйича юрист, Bombardier Commercial Aircraft (Торонто, Канада) халқаро шартномалар маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Рахмад Собиров.  

ИКАО бешинчи даражадан ташқари барча эркинликларни «дея аталмиш» деб тавсифлайди, гап шундаки, халқаро шартнома бўйича фақат дастлабки бешта эркинликлар расман тан олинган.

- Бу эркинлик икки тоифага бўлинади: оралиқ бешинчи эркинлик – бу учинчидан иккинчисига парвоз қилиш ҳуқуқи. Бешинчи эркинликдан ташқаридагилари – бу иккинчи мамлакатдан учинчисига учиш ҳуқуқи. Бешинчи эркинликка мисол сифатида 2004 йилда Emiratesнинг Дубайдан Брисбенга (Австралия), сўнгра Оклендга (Янги Зеландия) парвозини келтириш мумкин. У ерда чипталарни ҳар қандай секторда сотиш мумкин.

Шундай экан, Ўзбекистон хорижий авиакомпаниялар томонидан таклиф этилиши мумкин бўлган рейсларни жойлаштириш учун ҳаво транспорти бўйича икки томонлама келишувларни қайта кўриб чиқиши ва уларга ўзгартиришлар киритиши лозим.

Бешинчи эркинлик технологиялар соҳасидаги ривожланиш ва йўловчилар оқимининг кўпайиши, кўпроқ қўниб ўтмайдиган рейсларни амалга оширишга имкон берган 1980 йилларнинг бошларига қадар узоқ масофали парвозларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини таъминлади.  

Ўзбекистоннинг «очиқ осмон» истиқболлари

Собировнинг фикрича, икки йил – хорижий компанияларни жиддий режалаштириш учун жуда қисқа муддат, камида беш йил керак. Бундан ташқари, «шартларни ўзгартириш имконияти» ҳам муаммоли. Агар чет эл авиакомпанияси маълум бир парвозни «амалга оширса» (йўловчиларнинг бунга кўникишлари учун камида икки йил керак) буни бошқа рейслар билан мувофиқлаштиради (шахсий ёки бошқа авиакомпаниялар), кейин тўсатдан шартларни ўзгартиради, авиакомпания бундан ютқазади. 

Бешинчи эркинликни яратиб бериш ҳаётийлиги ва муваффақият даражаси COVID-19нинг бутун дунё бўйлаб йўловчилар оқимига таъсирини инобатга олган ҳолда таҳлил қилиниши керак, дея таъкидлади Собиров. Бешинчи эркинлик таклифини хорижий авиакомпанияларга берилиши бугунги воқелик асосида Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эл йўловчилари ва сайёҳлик оқими кўпайишига олиб келадими?

- Афсуски, буни амалга ошириш мушкул ва қуйидагиларни айтиб ўтаман: мен яқин уч-беш йил ичида бунга пул тикмаган бўлардим. Навбатдаги уч-беш йилда барча мамлакатлар ўз авиакомпаниялари манфаатларини ҳимоя қилишади ва йўловчилар оқимини бешинчи эркинликдан фойдаланиб йўналтиришга зўрға рози бўлишади. Бешинчи эркинликни муваффақиятли амалга ошириш учун биз нафақат йўловчиларни Ўзбекистонга ва ундан ташқарига ташувчи хорижий авиакомпанияларни ишонтира олишимиз керак, балки розилигини олишимиз керак бўлган учинчи давлатларни ҳам ишонтира билишимиз лозим, - дея хулоса қилди эксперт.

Сўнгги чоралар?

«Очиқ осмон»нинг киритилиши борасидаги хабар жуда таъсирли, дея тан олди AviaST (Россия) авиасервис ва сайёҳлик бўйича компания таъсисчиси Зафар Хусаинов:

- Тан оламан, янгиликлар лентасида ҳар кун ҳам бирор аэропорт ёки бутун мамлакат ИКАОга аъзо хориж мамлакатлари авиакомпанияларига осмонини «очади» деган маълумотни кўрмайсиз. Аммо бундай сўнгги чоралар коронавирусдан кейинги даврда мамлакатлар авиация ва сайёҳлик соҳаларига қандай ёрдам бериши мумкинлигини тушуниш керак.

Экспертнинг фикрича, «очиқ осмон» - бу Транспорт Вазирлиги томонидан чет эл ташувчиларини жалб қилиш ва мавжудлари билан илгари амал қилган тебраниш чекловларини олиб ташлаш ҳамда соҳани жонлантириш мақсадида кўрилаётан сўнгги чора. Аммо ҳозирги мушкул шароитда ушбу чоралар янги ташувчиларни жалб этишга қанчалик имкон беради? Бундай оғир даврда қайси авиакомпаниянинг янги йўналиш очишга имкони бор? Ким ҳозир янги линияларга сармоя киритишга тайёр?

- Ҳозир ҳар бир авиакомпания аввало сармоя киритилган ва вақт сарфланган бозорда қолиш учун бор кучини ишга солишга ҳаракат қилади. Бу ерда янги авиайўналиш қанча туриши эмас, уни яратишга қанча вақт ва куч талаб қилиниши муҳим омил, - таъкидлади Хусаинов.

Инқирозгача бўлган даврда авиацион линиянинг ишга туширилиш муддатидан бошлаб лойиҳа қуввати вақтига чиққунича бир йил ва ундан кўпроқ вақт ўтарди ва бу сармоялар ва катта ҳаракатлар йили эди. Янги хорижий авиаташувчилар энди Ўзбекистон бозорига фақатгина «осмон очилганлиги» сабабли киришадими, бу савол мавҳумлигича қолмоқда, дейди у. Бироқ энг муҳим масала шундаки, Транспорт Вазирлиги Ўзбекистон хусусий авиакомпаниялари мисолида ўз авиасоҳасини ривожлантиришни эмас, кўпроқ хорижий ташувчиларни жалб этишга эътибор қаратган, дея қўшимча қилди мутахассис.

Маҳаллий авиакомпаниялар ҳақида нима дейиш мумкин?

Зафар Хусаиновнинг фикрича, айнан маҳаллий авиация саноатини ривожлантириш бу вазирлик учун биринчи навбатдаги мақсад бўлиши керак, иккинчиси эса хорижий ташувчиларни жалб этиш:

- Сизда нега мамлакатда авиакомпанияларни ташкил этиш ташаббуслари шунчаки ташаббус даражасида қолиб кетаётганлиги борасида савол туғилмадими? Нега бирорта хусусий авиакомпания пайдо бўлмади? Бу бизнинг авиаторларимиз кучли хорижий ташувчилардан ҳайиқишганлиги ёки бизнинг ташаббускорларимиз билим ва кўникмаларга эга бўлмаганликлари учун эмас, балки вазирлик аэропортлар авиакомпаниялардан, шу жумладан, фойдаланувчи-резидентлардан хизмат учун ҳақ олиши мумкин бўлган асосий ҳужжат ишлаб чиқарилмаганлиги сабаблидир.

Бу ҳужжат – Ўзбекистон аэропортларида фойдаланувчи-резидентларнинг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ставкалари ва тўловларнинг рўйхати. Мутахассиснинг фикрича, бу вазирлик томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган биринчи ҳужжатлардан бўлиши керак эди – бусиз бирорта авиакомпания парвозни бошлай олмайди:

- Бундай ҳужжатсиз аэропортлар маҳаллий авиакомпаниялар учун хизмат кўрсатиш, учиш ва қўниш тарифларини қандай ҳисоблашни билишмайди, мос равишда очишни режалаштираётган резидент-авиакомпанияларни, шунингдек, аэропорт йиғимлари бўйича харажатларини қандай ҳисоблаш борасида тушунча йуқ, ҳаво йўналишлари очилиши ёки авиакомпанияларни ташкил этиш борасида гапирмаса ҳам бўлади. Афсуски, республикада даставвал хорижий ташувчилар учун барча шароитларни яратиб беришди – аэропорт ставкаларини тасдиқлашди, барча имтиёзларни беришди, маҳаллий авиакомпаниялар учун эса ҳеч нарса қилишмади.

Тарифлар ва тўловларнинг йўқлиги, биринчидан, маҳаллий авиакомпанияларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади, иккинчидан, уларга хорижий авиаташувчилар билан бўлгани каби тенг ҳуқуқларни бермайди, дея эътироф этди Хусаинов.

- Ўзингиз ўйлаб кўринг: хорижий ташувчиларга қулай ишлаш учун барча шароитлар, жумладан, ставкалар ва йиғимлар, «очиқ осмон», бюрократик тўсиқлардан тезлик билан ўтиш учун кафолатлар яратилган, маҳаллий авиакомпаниялар учун нима қилинган ва қилинаяпти? Маҳаллий авиация соҳасини ривожлантириш учун комплекс давлат дастури қани? Меҳмонхона бизнеси ёки бутун сайёҳлик секторини ривожлантириш дастурига ўхшаш маҳаллий авиакомпанияларни қўллаб-қувватлаш дастури борми?

Экспертнинг сўзларига кўра, Транспорт Вазирлиги маҳаллий авиасоҳанинг ривожланиши зарарига ишловчи хорижий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш йўлини афзал топди:

- Фикримча, бу узоқни кўзламай қилинган ҳаракат. Эҳтимол, бу қайсидир яқин муддатли вазифаларни ҳал қилиши мумкин, аммо ўрта ва узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистон авиация хизматлари бозори хорижий авиакомпаниялар томонидан тўлиқ намойиш этилишига олиб келиши мумкин, улар кучайиб мамлакат авиабозорининг катта ҳажмини эгаллаб олишади. Бозор эгаллаб олинганидан сўнг кейинги босқич аҳоли учун хизмат кўрсатиш нархлари ошиши ва маҳаллий авиакомпаниялар ривожланиши учун тўсқинлик бўлади. Бунинг оқибатида хорижий ташувчилар билан бу курашда маҳаллий Uzbekistan Airways компанияси ҳам зарар кўриши мумкин.

Хусаиновнинг фикрича, сайёҳлик соҳаси учун мураккаб бу даврда Транспорт Вазирлигининг бирламчи вазифаси маҳаллий авиакомпанияларни қўллаб-қувватлаш ва катта имтиёзлар яратиш ҳамда фойдаланувчи-резидентлар учун имкон қадар тезроқ ягона ставкалар ва йиғимлар тизимини яратишдан иборат бўлиши керак ва бу соҳанинг тараққий этиши учун фойдали туртки бўлиб хизмат қилган бўларди.

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
361 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить