Carrefour Ўзбекистонга келаяпти. Харидорлар бозорлардан кетишадими?

Makro супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин янги иштирокчининг ретейл бозорига кириб келиши қандай таъсир қилиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди

ФОТО: flickr

Forbes.uz аввал маълумот берганидек, Majid Al Futtaim (БАА) компанияси Тошкент шаҳрида дастлабки Carrefour супермаркетини учинчи кварталдаёқ (июль-сентябрь) очишни режалаштирган эди.

Пойтахтда жами еттита савдо дўкони очилиши белгиланган: дастлабки босқичда 2020 йилда уч супермаркет ва бир гипермаркет, иккинчи босқичда 2021 йилда икки супермаркет ва бир гипермаркет. Магазинлар Akfa Group иншоотларида жойлашади. Айнан у билан ҳамкорликда Majid Al Futtaim Carrefourни ишга туширади - келишув 2019 йил октябрда амалга оширилган эди. Дўконларнинг умумий майдони 17,4 минг м²ни ташкил этади.

Тошкентдаги савдо ретейли бозори 2018 йилда $3,4 млрдга баҳоланган бўлса, SAD Marketing маълумоти бўйича 2023 йилга келиб $5 млрдга етади.

Бунгача компания МДҲ давлатлари бозорига чиқишга улгурган ва аллақачон Қозоғистон ва Россиядаги дўконлари ёпилган. Тармоқ Арманистонда муваффақиятлироқ ривожланмоқда. Бу ерда компания биттадан гипермаркет ва супермаркетни ишга туширган ҳамда Грузияда икки гипермаркет ва 12 супермаркетни (сўнггиси Тбилисида 2019 йил майда) очган.

Бундан аввал Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ўзининг Facebookдаги саҳифасида озиқ-овқат маҳсулотлари ретейл бозори компаниянинг ҳисоби бўйича фақатгина 9%га ўзлаштирилганлигини таъкидлаган эди. Унинг фикрича, янги брендлар пайдо бўлиши бутун бозор ривожланишига туртки беради.

Роман Сайфулин
Роман Сайфулин

Forbes.uz Makro супермаркетлари тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин билан хориж компаниясининг Ўзбекистон ретейл бозорига кириб келиши қандай таъсир қилиши мумкинлиги борасида суҳбатлашди.

F: Роман, Carrefourнинг мамлакат озиқ-овқат маҳсулотлари ретейл бозорига кириб келиши қандай таъсир кўрсатади?

- Глобал миқёсдаги иштирокчининг кириб келиши шунга ўхшаш тўғридан-тўғри рақиблар орасидаги рақобатни кучайтиради. Компания ўз номи билан биргаликда янги иш стандартларини ва ўз савдо маркаси мисолида янги ассортимент олиб киради. Савдо расталаридаги нархлар борасида тўхталадиган бўлсам, бу «биринчи қийматдаги» савдо дўкони бўлишини кутмаяпман.

Бироқ анъанавий бозорлардан харидорларни чакана савдога чиқариш янада ошиши кутилади. Шу билан бирга биз ўз тармоғимиздаги баъзи дўконларимиздаги трафикларни кўпайтирамиз. Шуни тушуниш муҳимки, республика бўйича замонавий озоқ-овқат махсулотлари чакана савдоси улуши ҳозирча катта эмас, ҳатто Тошкент бўйича (Reuters баҳосига кўра, пойтахтдаги барча тармоқлар улуши – 4,4%) ҳам шундай. Шу сабабли бозорда барчага жой топилади. Асосийси, ким ўзини қандай кўринишда намоён этишини аниқлаб олиш.

Фикримча, бундай йирик халқаро операторнинг нуфузи Ўзбекистон обрўсига ижобий туртки беради ва янада кўпроқ халқаро тармоқлар, ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторларни жалб этади.

F: Carrefour Ўзбекистонга кириб келишида қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин, коронавирус унинг бозорга киришига тўсқинлик қилмайдими?

- Компаниянинг Ўзбекистонга киришида барча ретейллар дуч келадиган одатдаги муаммолардан ташқари техник жиҳатдан ҳеч қандай мушкулликлар бўлмайди. Пандемия жорий ишлар режаларига ҳам, ривожланиш лойиҳаларига ҳам ўз таъсирини ўтказиб бўлди. Савдо нуқталарининг очилиши асбоб-ускуналар етказувчилари, логистика, монтаж ва ишга туширишдаги муаммолар туфайли қийинчилик туғдириши мумкин. Шунингдек, корхоналар ва етказиб берувчилар карантинда бўлганликлари боис, ассортиментдаги узилишлар бўлиши мумкин, бошқа муаммоларни кўрмаяпман. 

F: Бундан аввал компания МДҲ бозорига муваффақиятсиз кириб келди: Қозоғистонга, Россияга. Компанияни йирик бозорлар ва ўзбекистонлик ретейллар ўрни одатда мустаҳкам бўлган Ўзбекистонда нималар кутаяпти?

- Менга шуниси маълумки, Carrefour Россия бозорига мустақил равишда, Қозоғистонга эса франшиза бўйича кириб келган. Унинг ушбу мамлакатлардан чиқиб кетишига нима сабаб бўлган, буни айтиш мушкул. Бироқ Арманистон ва Грузия мисоллари ҳам борки, оператор ўзини бу мамлакатларда қулай ҳис этаяпти. Ўйлашимча, Ўзбекистон бундан мустасно бўлмайди ва компания аҳоли ишончини оқлайди. 

F: Супермаркетларнинг ҳозирги асосий рақиби – бозорлар. Франция ретейлининг пайдо бўлиши вазиятни ўзгартира оладими?

- Майдондаги ягона жангчи – жангчи эмас, дейишадику. Якка тартибда вазиятни ўзгартиришнинг имкони йўқ, бироқ мамлакатда бундай тармоқлар қанчалик кўп бўлса, барчага: операторлар, мамлакат ва мижозларга шунчалик яхши бўлади.

F: Ретейл соҳасидаги хориж компаниялари учун бизнинг бозоримиз қанчалик эътиборли?

- Ўзбекистон – ретейл вакиллари учун эътиборли мамлакатлардан бири ва бу ерда бир неча омиллар амал қилади. Биринчидан – мамлакат аҳолиси 34 млн киши, иккинчидан – ёш, фаол ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўпчиликни ташкил этиши. Учинчидан – шаҳарлар аҳолисининг юқори зичлик даражасида жойлашуви ва ниҳоят, энг асосий омил – эркин бозор.

F: Йирик ретейл бозори ривожланишнинг чегарасига етиб борганми ёки янада ўсиш имконияти борми? Бу соҳадаги кичик ва ўрта компанияларда ишлар қандай кетаяпти?

- Замонавий чакана бозор энди оёққа тураяпти, унинг ёрқин келажаги бор. Бугун кичик ва ўрта компаниялар йирикларига нисбатан ўзларини эркинроқ ҳис этишаяпти. Улар ривожланиш ва операцион масалаларда кўпроқ ҳаракатчан ва бюрократик тўсиқларга камроқ дуч келишади.

F: Янги иштирокчининг пайдо бўлишига қандай тайёргарлик кўраяпсиз ва пандемияни қай тарзда ўтказаяпсиз?

- Шахсий ва профессионал қизиқиш томонидан гапирадиган бўлсам, ассортимент, улушлар, нархлар жойлашувига қараш қизиқарли. Уларнинг иш тарзи билан танишмиз ва уларнинг пайдо бўлишига тайёргарлик кўрмаяпмиз. Makroнинг жорий йил учун белгиланган ўз режалари ва навбатдаги беш йилга пухта ишлаб чиқилган стратегияси мавжуд. Пандемия уларга ўзгартириш киритди ва олдинлари биз онлайн-савдони ташкиллаштиришни хоҳлаган бўлсак, энди эса биринчи dark store – мижозларсиз дўконни йил якунигача ишга тушириш устида яқиндан иш олиб бораяпмиз.  

: Если вы обнаружили ошибку или опечатку, выделите фрагмент текста с ошибкой и нажмите CTRL+Enter
620 просмотров
Поделиться этой публикацией в соцсетях:
Об авторе:

Орфографическая ошибка в тексте:

Отмена Отправить